Latest news

15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  0 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  2 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3

Баҳром Ҳакимов: “Янги мақсадлар сари ишга киришдим” News

Баҳром Ҳакимов: “Янги мақсадлар сари ишга киришдим”

Куни-кеча “Динамо” жамоасида иш бошлаган тажрибали мутахассис Баҳром Ҳакимов айни пайтда Самарқандда бўлиб турибди ва жамоа билан яқиндан танишмоқда.

Янги бош мураббий клубдан олаётган дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Динамо” жамоаси раҳбариятига менга ишонч билдиришгани учун раҳмат айтаман. Энди бор имкониятимни ишга солиб жамоанинг манфаати йўлида курашамиз. Клубда шароитлар бор. Албатта, камчилик ҳамма жамоаларда ҳам мавжуд. Аммо “Динамо”да истиқболли режаларни амалга ошириш учун ҳамма нарса бор. Биз иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги молиявий имконият у қадар ёмон эмас. Раҳбарият бунинг учун барча чораларни кўрмоқда. Биз эса катта иштиёқ билан тайёргарликни бошлаяпмиз, деди – Ҳакимов.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда мураббий таркибдаги ўйинчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Лекин жамоа етакчиларидан бири Азиз Ибрагимов “Динамо”ни тарк этди. Баҳром Ҳакимов эса таркибни кучайтириши мумкин бўлган бир қатор футболчиларни номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Асосийси, бу мавсумда клуб олий лигадаги мавқеини сақлаб қолиш учун курашади.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика