Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан" News

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан"

Coca-Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Металлург" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Учрашув жанговар руҳда ўтишини билардик. Мухлисларбоп ўйин бўлди. 

Вазиятларимиз кўп бўлди, фойдалана олмадик. Мезбонлар биргина имкониятдан гол уриб кетишди. Бу охирги ўйин эди, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. 

Йигитлардан ранжиганим йўқ, улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Ютқазишимиз керак эмасди. Иккинчи бўлимда имкониятларимиз кўп бўлди. Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан.

- Жамоага гол уриш учун нима етишмади?

- Омад етишмади деб ўйлайман. Бир ойдан кўпроқ ишлаётган бўлсам, машғулотларни кўпроқ дарвоза ёнидаги вазиятларга урғу беряпмиз. Таҳлил қилиб кўрдик, мендан олдин ҳам жамоа кам гол ураётганди. Шу сабаб машғулотларни асосан, дарвоза ёнидаги вазиятларга қаратдик. Ҳеч ким гол урмайман, деб чиқмайди, омад етишмади.

- Фирдавс Чакалов ўйин қайдномасида ҳам кўринмади. Сабаби нима?

- Унда жароҳат бор эди. Чакалов иккинчи даврада умуман майдонга тушмади. Фикримча, хато трансфер бўлган. 

- Жамоадаги кейинги тақдирингиз қандай бўлади?

- Бу жамоани ўзим кўтарганман. Клуб раҳбарияти билан муносабатимиз яхши. Ҳозирда бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Келганимда, Суперлигада олиб қолишга ваъда қилганим йўқ, лекин ҳаракат қилдик. Менинг қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади.

Суперлигада 16 та жамоа иштирок этишини ижобий баҳолайман. Нега деганда бундан фақат мухлислар ютади. Ўйинлар сони кўпайса, футбол кўпаяди. Футбол мухлислар учун. Масалан, Яйпанда футболни жуда яхши кўришади. Узоқ ёки совуқ демасдан, бугун Бекободга келиб, ўйинни стадиондан кузатишди. Жамоа ютса ҳам, ютқазса ҳам бир хил мухлислик қилишади.

Суперлига иштирокчилари сони ортса, ўйинлар кўпайишини айтиб ўтдим. Айрим футболчилар катта маош эвазига чемпионатимизга келишади, лекин кам ўйин ўтказишмоқда. Жамоалар сони кўпайса, терма жамоага номзод футболчилар сони янада ортади. Бу гапларни Про-лигага тушиб кетаётганимиз учун айтаётганим йўқ. Кубок ўйинлари бўйича ҳам тавсиям бор: уй-сафар тизимини жорий қилиш керак. Ўйинлар сони кўпаяди. Терма жамоа бош мураббийи ҳам бу борада айтиб ўтибди, миллий чемпионатдаги ўйинлар сонини кўпайтириш керак. Европада 18-20 талик иштирокчиларга асосланиб, чемпионат ташкил қилинади. Эшитдим, кўп мураббийлар Суперлига иштирокчилари сонини ошириш бўйича ҳаракат қилишаётган экан. Эҳтимол, Про-лига ва Биринчи лигани бирлаштириш керакдир. Бир вақтлар "Машъал" 7-ўринни олганида, тушириб юборилган. Бундан кимдир ўсиб қолгани йўқ. Келаси йилга "Насаф" каби жамоа тузиш борасида ишлаймиз. Юқори ўриндаги жамоалар Яйпанга хавотир билан келадиган, курашувчан жамоа тузамиз. 

Ҳозир 12 та футболчимиз билан шартномамиз бор. Бир йилда Про-лигадан чиқиб, Суперлигада натижа кўрсатиш осон эмас.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика