Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  56 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  4 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Баҳром Ҳакимов: "Жанг"да ғолиб бўлдик" News

Баҳром Ҳакимов: "Жанг"да ғолиб бўлдик"

«Динамо» - «Бухоро» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Баҳром Ҳакимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Бухоро»га қарши кечадиган баҳснинг ҳар икки томон учун жуда оғир ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки бу олти очколик ўйин эди. Шу боис учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан жуда муросасиз ва шиддатли ўйин, шунинг билан асабий баҳсга гувоҳ бўлдик. «Жанг»да ғалаба қозондик, деган бўлардим. Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган клуб ва вилоятимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Мухлисларимиз ҳам бугун жамоани ажойиб тарзда қўллаб туришди» - дейди Баҳром Ҳакимов.

«Қўқондаги учрашувда жисмоний жиҳатдан муаммоларга дуч келгандик. Қолаверса, янги таркибнинг ўйнаб кетиши учун ўйинлар талаб этилади. Бугун кўрганингиздек маҳаллий футболчилар – сардоримиз Илҳом Юнусов ва Дилшод Шарофутдиновлар атрофида ўйинни ташкил этдик ва ўйинни назорат қила олдик. Ҳимояда ҳам жуда тартибли ўйин кўрсатдик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, бу бошланиши, кейинги баҳсларда ҳам «Динамо» мухлисларни қувонтириш учун бор имкониятини ишга солади» - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика