Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  100 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Баҳром Ҳакимов: "Иккинчи тайм бошида ҳам тезкор киритиган голлар бизни довдиратиб қўйди" News

Баҳром Ҳакимов: "Иккинчи тайм бошида ҳам тезкор киритиган голлар бизни довдиратиб қўйди"

"Металлург" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Баҳром Ҳакимов ўз фикрларини билдирди.

Баҳром Ҳакимов, “Динамо” ФК бош мураббийи: Худди мезбонлар каби биз ҳам таркиб борасида қийинчиликларга дуч келдик. Уч нафар асосий таркиб ўйинчимиз дисквалификация боис майдонга туша олишмади. Албатта уларни айблай олмаймиз. Зеро иккинчи давранинг бошида жон койитиб ўйнашганликлари, барча эҳтирос ва ғайратларини ишга солишганликлари учун ҳам шу ҳолатга тушишди.

Муаммолар эса “Металлург”дек тажрибали жамоага қарши ўйин арафасида йиғилиб қолганлиги эса бизга қимматга тушди. Таркибни ёшлар билан тўлдиришга уриниб кўрдик. Аммо ҳимоя чизиғи вакиллари бир бирларини тушуниб олганларига қадар мезбонлар ҳисобни очиб олишди. Иккинчи тайм бошида ҳам тезкор киритиган голлар бизни довдиратиб қўйди. Фарқни минимал даражада қисқатриришгача эришдик. Афсуски, ҳисобни тенглаштиришга яқинлашган бир пайтимизда мезбонларнинг тажрибали ҳужумчилари қарши ҳамлада ҳал қилувчи голни киритишди. Аламли мағлубиятга учрадик. Нима ҳам дердик, бу футбол. Ғалабалар билан мағлубиятлар ёнма ён юради.

“Металлург” ҳар жабҳада биздан кучли эканлигини исботлади ва биз уларни ғалаба билан табриклаймиз. Ўз навбатида кейинги ўйинларда мухлисларимизни ижобий натижалар билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика