Latest news

21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  0 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  37 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади" News

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади"

Таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов бугунги ўйинлар олдидан ўз фикларини билдириб ўтди.
- "Локомотив"нинг тайёргарлиги ҳақида газета ва сайтлардан хабардор бўлиб турдим. Танишларим ҳам клубда бўлаётган ўзгаришлар хусусида айтиб туришди. Лекин яқин орада бирорта синов-назорат баҳсини кўрмадим. Шунинг учун жамоанинг қандай ўйин кўрсатишини айта олмайман. Лекин бундай юлдузли таркиб билан улар Тошкентда керакли натижани қўлга кирита олишади. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деганларидек, "Локомотив" футболчиларининг пойтахтда ғалаба қозонишига шубҳа йўқ. Тошкентда иқлим вакилларимизга нисбатан кўпроқ рақиб футболчиларига муаммо келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундан хавотир олиш керак эмас.

- Бугунги ўйинда "темирйўлчилар"нинг қандай тактикада ўйнашини билмаймиз. Лекин мен қаерда ишламай доимо иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлаганман. Мухлисларга ҳам ҳужумкор футбол ёқади. Айтишларича "Локомотив" мураббийлари хориждан юқори савиядаги ҳужумчиларни таркибга жалб этишган. Шунингдек, олдинги чизиқнинг тезкор вакили Иван Нагаевдан ҳам кўп нарса кутса бўлади.

- "Насаф"нинг имкониятлари ҳам жуда яхши. Мен Рўзиқулга ишонаман. Бу шогирдим аҳил клубни шакллантира олди. Асосийси жамоа ўз ўйин услубига эга. Қатарда улар ғалаба билан қайтишига тилакдошман. Бу ўйинга аждарлар Туркия ва БААда тайёргарлик кўришди. Мураббий нима қилиш кераклигини билади.

- "Насаф" ҳам бугун иккита ҳужумчи билан ўйнаши керак. Илҳом Шомуродовга Игорь Таран сал орқароқда ёрдам берса яхши бўлади деган умиддаман. Ундан ташқари Кенжа Тўраевнинг тайёргарлиги ижобий бўлса, ундан ҳам фойдаланса бўлади. Қолаверса ўтган йили кўпчиликни тилига тушган Азамат Алланиёзов ҳам борилигини унутмаслик керак. Фурсатдан фойдаланиб ҳар иккала жамоамизга омад кулиб боқишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика