Latest news

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  11 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги дуранг ғалабага тенг бўлди" News

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги дуранг ғалабага тенг бўлди"

"Андижон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Баҳром Ҳакимов қатнашди.

"Бугун "Сўғдиёна" ғалаба қозонди, бизда дуранг. Сўнгги турда "Сўғдиёна" ва "Бухоро" ўзаро ўйнашади. Биз "Олмалиқ"ни қабул қиламиз. Агар ғалаба қозонсак олий лигада қоламиз. Мақсадимиз мағлуб бўлмаслик эди, камида бир очко олиш эди. Йигитларга вазифани бажаргани учун раҳмат айтаман. Андижонлик мухлислар доим ўз жамоасини қўллаб туришади. Самарқанд клубини жуда қийин аҳволда қабул қилиб олгандим. Таркиб сўнгги паллада йиғилганди. Бугун биринчи гол ўтказдик, аммо таслим бўлмай жавоб тўпини кирита олдик", - дейди "Динамо" устози.

Охирги турда нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Бугунги дуранг ғалабага тенг бўлди дея оламан. Иккинчи даврада сафимизга келган Камолиддин Мурзоев сўнгги кунда заявка қилгандик. Илҳом Юнусов ва Дилшод Шарофетдинов ҳам охирги дақиқаларда сафимизга қўшилишганди. Маматказин ва Агалиев бугун уколлар ёрдамида майдонга тушишди. Шу боис уларни алмаштиришга мажбур бўлдик. Бугун аутсайдерлар ғалаба қозонди? Сўнгги турларда пастдаги жамоаларга кўпроқ очко керак, шундай экан бундан ҳайрон бўлганим йўқ, - дейди Баҳром Ҳакимов.

Комилжон Икромов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика