Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқарманг”
25 apr 2016 10:33
News
Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқарманг”
—Бугун мухлисларимизга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим қилганимиздан мамнунмиз, — дейди навоийликлар ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов. — Ҳозиргача амалдаги мавсумда Ўзбекистон кубоги доирасида ўтказилган икки ўйинда икки бор рақиблар дарвозасини ишғол этгандим. Бироқ чемпионат учрашувларида бугунгача омадим чопмаётганди. Сафарда тўп суришимизга қарамай, йирик ҳисобда зафар қучиш жуда ёқимли, албатта. Унга айниқса, ўзинг ҳам ҳисса қўшсанг, бошқачада барибир.
Ўтган мавсум тўпурарлари баҳсида курашга киришиб, кўпчиликнинг эътиборига тушгандим. Худо хоҳласа, бу йил ҳам тўпурарлар баҳсига қўшилишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, буни навоийлик мухлислар, футбол клубимиз раҳбарияти ҳам жуда хоҳлашяпти. Улар меҳрини қозониш ва голларим сонини кўпайтиришга астойдил бел боғлаганман. Бир сўз билан айтганда, ҳали тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқазишларини истамайман.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments