Latest news

23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  5 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  5 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  1 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  46 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  4 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  1 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  2 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  5 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  15

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман»

«Қизилқум» жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов янги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Дастлабки турда у “Сўғдиёна” жамоаси посбонини уч бор ранжитиб, “хет-трик” муаллифи бўлганди.
Учинчи турда кончилар ҳужумчиси Самарқанд динамочиларига қарши ўйинда “дубл”га эришди. Айни чоғда Баҳриддин олий лига тўпурарлари баҳсида бешта гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Куни кеча сурхондарёлик футболчи ишқибозларнинг севимли веб-сайти championat.asia лойиҳаси бўйича иккинчи маротаба турнинг рамзий терма жамоаси таркибидан жой олди. Фурсатдан фойдаланиб, моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов билан суҳбатлашдик.

— Рамзий терма жамоа таркибидан жой олиш жуда ёқимли, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Аслида мен учун гол уришдан ҳам кўра, жамоамнинг ижобий натижаси муҳим. Журналистларга менга билдирган ишонч ва эътиборлари учун миннатдорчилик билдираман.

— Ўтган йили “Бухоро” жамоаси таркибида бутун мавсум давомида атиги иккита голга муаллифлик қилгандингиз. Янги мавсумнинг илк уч турида эса беш бор муваффақият қозондингиз...

—  Ҳа, ўтган мавсумда омадим чопмаган эди. Қолаверса, кўп вазиятларда жароҳатлар ҳам панд берганди. Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни яхши умидлар билан  “Қизилқум” жамоасида бошладим. Бу жамоа мен учун бегона эмас. Навоийда мавсум арафасида таркибни шакллантириш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Жамоамиз билан Туркияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушдик. “Қизилқум” футбол клубида яратилган шарт-шароитлар, аҳил жамоа туфайли мавсумни ғалаба билан бошладик. Ҳозиргача рақиблар дарвозасига киритган тўпларимда ҳам барча жамоадошларимнинг катта ҳиссалари бор, албатта.

— Кейинги пайтларда мамлакатимизда тўпурар ҳужумчилар танқислиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Жумладан, терма жамоа таркибида ҳам бунга эҳтиёж сезилаётгани сир эмас. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

— Ҳа, албатта фикрингизга қўшиламан. Аммо янги мавсумда тўпурарлар ўртасида ҳам кескин кураш борса ажаб эмас. Шахсан ўзимга келсак, ҳар қандай вазиятда ўз жамоамга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Яратилган қулай имкониятларни голга айлантириш учун бор маҳоратимни ишга соламан. Терма жамоа мураббийлар штаби ички чемпионат учрашувларида ўзини кўрсатаётган футболчиларни эътибордан четда қолдиришмаяпти. Яқинда “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев мамлакатимиз бош жамоаси таркибида дебют қилди. Демак, ўз жамоангиз таркибида ўзингизни кўрсатсангиз, эртами-кечми албатта сизни ҳам эътироф қилишади. Миллий терма жамоада тўп суриш эса ҳар бир футболчининг катта орзуси саналади. Шу боис, кейинги ўйинларда ҳам ўзимни кўрсатиш, “Қизилқум”нинг ғалабаларига ҳисса қўшиш учун бор кучимни ишга соламан. Биласиз, жароҳат — футболчининг энг катта душмани! Демак, соғ-саломат бўлсам, албатта тўпурарлар баҳсида курашни давом эттиришга доимо тайёрман.

Cўнгги сўз ўрнида: Бугун моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобовнинг оиласида қувончли воқеа юз берди. Футболчимизнинг учинчи фарзанди дунёга келди. Ваҳобовлар оиласини қизалоқ билан табриклаймиз. Оллоҳим умри билан берган бўлсин илоҳим!!!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика