Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурар бўлиш учун охиригача курашаман” News

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурар бўлиш учун охиригача курашаман”

Миллий чемпионатимизнинг бу йилги тўпурари ким бўлади? Ваҳобов ёки Сергеев? Эътиборлиси бугунги кунга келиб, ҳар икки ҳужумчининг ҳам голлари сони 21тани ташкил этмоқда.

Навбатдаги икки турдан сўнг тўпурар номи маълум бўлади. Биз эса Ваҳобовнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Игорь Сергеев жамоасининг “Машъал”гар қарши ўйинидан кейин голлари сонини 21тага етказиб, бу борада сизга тенглашиб олди...
- Ҳа, кузатиб боряпман.

- Энди қолган икки турда жиддий кураш кечса керак?
- Албатта. Тўпурарликни сақлаб қолиш учун охиригача курашаман ва қараб турмайман.

- Нима деб ўйлайсиз, шахсий ютуққа эга чиқиш учун имкониятингиз қандай?
- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Лекин харакат қилишим аниқ.

- Жамоангизнинг кейинги ўйинларида мабода пенальти қайд этилса, 11 метрлик тўпни ўзингиз тепишингиз ҳам мумкинми?
- (Кулиб) Кўрамиз. Аввал пенальти бўлсинчи. Ўйиндан ҳам уришга бор кучим билан харакат қиламан.

- Жамоадошларингиз ҳам тўпурар бўлишингизни истаб, янада кўмаклашиб юборишни айтаётгандир?
- Ҳа. Жамоадошларимнинг кўмаги бутун мавсум мобайнида катта бўлди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам голли паслар оширишади ва бу борада менга ёрдам беради.

- Чемпионат якунида тўпурарликни Сергеев илиб кетса, бу сизга алам қилса керак?
- Албатта. Бутун мавсум мобайнида деярли пешқадамлик қилиб туриб, сўнгги паллада улоқни бой бериш ҳар қандай кишига руҳан ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Келинг яхши ният қилайлик ва тўпурарлик пойгасида ғолиб чиқай.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика