Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  1 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  59 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72

Баҳриддин Ваҳобов: “Миллий терма жамоадан таклиф бўлишига умид қиляпман” News

Баҳриддин Ваҳобов: “Миллий терма жамоадан таклиф бўлишига умид қиляпман”

“Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов учун бу йилги мавсум муваффақиятли ўтмоқда деса бўлади.
Боиси тажрибали ҳужумчи ортда қолган март ва май ойининг “Энг яхши футболчиси” бўлди. Шунингдек унинг жамоасига фойда келтираётган голларини ҳам эътироф этиш лозим. Ваҳобов шу кунгача чемпионат ўйинларида 14та гол уришга эришди. Ўтган турда “Навбаҳор” дарвозасига 3та гол уришга эришган футболчи, “championat.asia” талқинига кўра, турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан Баҳриддин суҳбатга чорладик.

- Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва championat.asia сайти томонидан ташкил этиб келинаётган “Ойнинг энг яхши футболчиси” совринига май ойида сиз эгалик қилдингиз. Шундай бўлишига қанчалик ишонгандингиз?
- Очиғини айтганда, май ойида ҳам ушбу совринни қўлга киритаман деб сира ўйламагандим. Чунки март ойида ҳам “Энг яхши футболчи” номинацияда ғолиб бўлганимдан сўнг, яна такрорланишига ишонмагандим. Май ойида совринга эга чиққанимдан табиийки хурсанд бўлдим. Бундай эътибор менимча ҳар қандай футболчига завқ бағишлайди ва ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундайди. Кайфиятим кўтарилгани шубҳасиз. Фурсатдан фойдаланиб, мени ушбу совринга муносиб кўрганларга миннатдорчилик билдираман.



- Сиз учун бу йилги мавсум аъло даражада ўтмоқда. Фикримизга ўзингиз ҳам қўшилсангиз керак?
- Ҳа, кўз тегмасин. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Мен ҳужумчиман, вазифам гол уриш. Тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилаётган эканман, демак ёмон бўлмаяпти. Асосийси голларим билан жамоамга фойда келтиряпман. “Қизилқум”нинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрнини (6-ўрин) қониқарли баҳолаш мумкин.

- Ҳисобингизда ҳозирча 14та гол бор. Аслида мавсум аввалида ўз олдингизга бу борада қандай мақсад қўйгандингиз?

- Тўғриси, 10та гол уриб олсам ҳам катта гап деб ўйлагандим. Лекин ишларим юришиб кетиб, ўзим кутгандан ҳам кўп гол ура бошладим. Бунда жамоадошларимнинг ҳам катта хиссаси бўляпти. Ҳужумчини пас билан таъминлаб берувчи унинг жамоадошларидир. Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам голлар уриб, жамоамга фойда келтиришга уринаман.

- Кўряпмиз, мураббийлар сизни аксарият ўйинларда захирадан майдонга туширмоқда. Сиз учун қай бири муҳим ўйинни илк дақиқалардан бошлашми ёки учрашув охирларида майдонга тушиб, гол уришми?

- Муҳими урган голим жамоамга фойда келтиришидир. Қанча вақт ўйнаш эса иккинчи даражали. Тасаввур қилинг, 90 дақиқа ўйнадингиз аммо гол йўқ. Ҳужумчи учун бундан нима наф.



- “Қизилқум”нинг муваффақиятли иштирокини сабаби нимада?

- Бу йил таркиб яхши йиғилди ва шакллантирилмоқда. Ойлик ва мукофот пуллари ўз ватида берилмоқда. Раҳбарият ўз ишига тўғри ёндошгани кўриниб турибди. Профессионаллик сари одимламоқда.

- Бу йил сизга чемпионатимиздаги қайси ҳужумчиларнинг ўйини ёқмоқда?
- Биринчи навбатда Игорь Сергеевни кўрсатган бўлардим. Кейин Вячеслав Шевченко. Ушбу жамоадошимнинг ҳам хизмати катта бўляпти. Қолаверса “Насаф”даги Илҳом Шомуродов ҳам чакки эмас. Охирги турларда гол уришни бошлади.

- Айрим ўйинларда хет-трик қайд этиб, яна мухлислар ва мутахассилар эътиборига туша бошладингиз. Яқинда футболимиздаги таниқли шахслардан бири билан суҳбатлашганимизда, Сизни терма жамоага таклиф этилмаётганингиздан хайрон қолаётганини билдирди. Ўзингиз МТЖдан таклиф кутяпсизми ёки бу ҳақда ўйлаб кўрмадингизми?
- Тўғриси, миллий терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман ва бу борада озгина бўлса ҳам умидим бор. Лекин буни мураббийлар ҳал қилади. Агарда таклиф қилса, бундан хурсанд бўлардим ва бор кучим билан ўйнаб, ватанимизнинг бош жамоасига фойда келтиришга уринаман. Эхтимол мураббийлар Ваҳобовни ёши ўтди деб ўйлашаётгандир. Яна ким билади дейсиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика