Баҳриддин Ваҳобов: “Биринчи даврадан кўнглим тўлмади”
03 jul 2016 22:25
News
Баҳриддин Ваҳобов: “Биринчи даврадан кўнглим тўлмади”
Олий лига ўн бешинчи туридан жой олган “Сўғдиёна” — “Қизилқум” жамоалари баҳсидан (1:1) сўнг, навоийликлар сардори Баҳриддин Ваҳобов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Жиззахга фақат ғалаба учун келгандик, — деди Баҳриддин Ваҳобов. — Афсуски, ўйинда ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказганимиз режаларимизни ўзгартирди. Вазиятни ўнглаб, ўртадаги фарқни йўқотгунга қадар катта куч сарфлашимизга тўғри келди. Қолаверса, ғаво ҳароратининг юқорилиги ҳам ҳар икки жамоа аъзолари учун етарлича муаммолар туғдирди. Очиқ футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Афсуски, якунда битта очкони қўлга киритдик.
Умуман олганда, жамоамизнинг биринчи даврада намойиш этган ўйинлари чакки бўлмади. Аммо ўз хатти-ҳаракатларимдан қониқмадим. Бу йилги мавсумда кўпроқ гол киритишни ўз олдимга мақсад қилгандим. Бироқ биринчи даврада бу борада омадим чопмади. Қисқача айтганда, биринчи даврадан кўнглим тўлмади.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments