Latest news

14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  3 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  9 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  23 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  24 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  1 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  13 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам News

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам

Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди. Чемпионат аввалгиларидан фарқ қилаётганини кўриш мумкин.

Ойнинг энг яхшилари ҳақида гап кетганида энг омадсиз дарвозабон сифатида “Пахтакор” посбони Элдор Суюновни кўрсатиш мумкин. Зеро у ҳар ой энг яхшиликка даъвогар бўлди, бироқ бирортасида ҳам зафар қуча олмади. Мартда соврин “Бунёдкор”га, апрелда “Қўқон-1912” клубига, майда эса “Навбаҳор”га йўл олди.

Шунга кўра ҳисоб китоб қилинса, ҳозирча Ботирали Эргашев ҳисобида умумий 5 очко бор. “Навбаҳор” посбони март ойида Зухуровдан кейин иккинчи бўлиб, 2 очко ишлаб олганди. Апрелда эса у даъвогарлар орасида бўлмади. Майдаги пешқадамлик эса унга яна 3 очко берди.

Элдор Суюновда ҳам жамғарилган очколари сони 5 тани ташкил қилмоқда. Посбон мартда учинчи бўлган эди. Кейинги икки ойда эса Ўткир Юсупов ҳамда Ботирали Эргашев билан рақобатга енгилиб, 2 очко билан кифояланди.


Кейинги ўринларни Мурод Зухуров ҳамда Ўткир Юсупов 3 тадан очко билан бўлиб олган. Санжар Қувватов ва Евгений Черемисинда мос равишда 1 тадан очко бор.

Эътибор бериб қараласа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки ўртоқлик ўйинида Суперлиганинг илғоп посбонлари дарвозани эгаллади. Эронга қарши учрашувда Ботирали Эргашев иштирок этган бўлса, Уругвай билан ўйинга Элдор Суюнов чиқиб келди.

Ботирали Эргашев ўсишда давом этиши керак. Зеро уни августда Индонезиядаги Осиё Ўйинлари кутиб турибди. Посбондан ҳозирча Равшан Ҳайдаровнинг умиди катта. У ва Элдор Суюнов, шунингдек, 2019 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этишлари мумкин. Ва албатта, қолган посбонлар ҳам ўзларини кўрсатишда давом этишлари шарт.

Олдинда тўлиқ ёзги мавсум бор. Хўш, энди қайси дарвозабонлар катта саҳнада бўларкин?

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика