Latest news

22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0

Баҳодир Шаймардонов: "Про-лига ўйинлари Суперлигадан қолишаётгани йўқ" News

Баҳодир Шаймардонов: "Про-лига ўйинлари Суперлигадан қолишаётгани йўқ"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилди. Бугунги ўйинда иштиёқимиз баланд эди, Муборакка ғалаба истагида келгандик. Вазиятлар яратаяпмиз, аммо якуний зарбаларда камчиликларимиз борлиги кўриниб қолди. Ишлашда давом этамиз. Насиб бўлса кейинги турда астойдил ҳаракат қилиб навбатдаги босқич масаласини ҳал этамиз деган умиддамиз.

- Бугун "Машъал" кўрсатган ўйиндан уларга кейинги босқич зарур эмасдек кўринди. Сизнингча, мезбонлар бугун ўйинда 2-таркиб билан ҳаракат қилдими?

- Бошқа жамоанинг тактик схемаси ҳақида гапириш ниятим йўқ. Уйда ўйнаган ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди. Рақибда ҳам, бизда ҳам голли вазиятлар бўлди. Фақат бу вазиятлардан икки жамоа ҳам фойдалана олмади.

- Сиз ва "Ғиждувон" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Жамоамиз бу йилдан Про-лигада иштирок этаяпти. Олдимизда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш вазифаси турибди. Ўзларинг кўриб бораяпсизлар, ҳозирда Про-лигада ўйинлар Суперлигадан қолишаётгани йўқ. Ҳар бир очко олтинга тенг деб ҳисоблайман. Клубимиз раҳбарияти, хомийлар астойдил ҳаракат қилишаяпти, бизда жамоани янада кучайтириш учун ҳамма шароитлар бор. Бу йилги мақсадимиз чемпионатни кучли бешликда якунлаш.

- Бугун "Ғиждувон" очиқ футбол кўрсатди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг бу каби таваккал қилишга чўчимадингизми?

- "Қўқон-1912" билан ўйинда вазият биз кутмаган тарзда бўлди. Биринчи бўлимда турли тактикаларни синаб кўришга мажбур бўлдик. Айтганимдек, мажбуран ҳимояни кучайтирдик. Иккинчи бўлимда барчасини ўз ўрнига қўйиб олдик ва ўйинимиз сифати ўзгарди.

- Бугунги ўйинда дарвозабон мажбуран алмаштирилди. Айни дамда унинг холати қандай?

- Дарвозабонимиз тирсак қисмдан озроқ жароҳат олибди. Шу сабабдан уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ҳозирда дарвозабон холати яхши, хавотирли жойи йўқ.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика