Latest news

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор" News

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.




"Жуда чиройли ўйин кўрдик. Бухорода халқ соғинган шиддатли футбол бўлиши кутилганди. Рақиб олдига юқори мақсадни қўйган. Ҳар бир жамоанинг майдондаги вазифаси ютиш ҳисобланади. Ҳаким Фузайлов яхши жамоа шакллантирган. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди",- дейди мураббий.

- Футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси берилганмиди? Иккинчи бўлимда футболдан ташқари ҳолатларни ҳам кўрдик...

- Футбол кичкина спортмас. Жамоамизда 90 дақиқага етадиган таркиб шаклланган эмас. Буни тан оламиз. "Ғиждувон"га биз кутган натижани кўрсатишга ҳали бор. Ҳар нарсани охири бор. Ваъда берамиз, бундай иштиёқни янада юқори қилиб ўйнаймиз.

-  Жамоанинг мақсади кучли бешликка кириш эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди...

-  Мавсум бошида мақсад қўйилади. Ҳали кўп нарса йўқотмадик. Бешталикка киришга имкониятларимиз бор. 

- Клубда молиявий муаммолар йўқми?

-  Маошларимиз берилган. Ҳомийларимиз қўлдан келганча ёрдам қилишмоқда. Дуранг натижаларга ҳам мукофот пуллари берилган. Йигитлар нималарга қодирлигини исботлаши керак, холос. 

- "Бухоро" билан ўйинга қанча мукофот пули ваъда қилинганди?

-  Бу ҳаммада ҳар ҳил. Ҳали жисмоний тайёргарлигимиз етарли эмас. Ким қанча ёрдами тегди таҳлил қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика