Latest news

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20

Баҳодир Шамсиддинов: "Хоразм"га ачинарли тарзда мағлуб бўлдик. "Истиқлол"нинг мақсади - Суперлигага чиқиш" News

Баҳодир Шамсиддинов: "Хоразм"га ачинарли тарзда мағлуб бўлдик. "Истиқлол"нинг мақсади - Суперлигага чиқиш"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Баҳодир Шамсиддинов ўз фикрларини билдирди.





"Чиройли ўйин бўлди, мухлислар билан тўла трибуна остида ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Ачинарлиси "Хоразм"да деярли вазиятлар бўлмади узоқдан чиройли гол уришди, иккинчи таймда ташаббус биз томонда бўлди. Иккинчи голда ҳеч кимни айблаб бўлмайди, рақиб футболчиси ажойиб зарба берди. "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман, кейинги ўйинларда омад тилайман. Биз эса бугунги ўйиндан хулоса чиқариб тайёргарлик олиб борамиз.

Мавсумга тайёргарлик жараёнидан кўнглимиз тўлди.

Махсталиев, Мамазулумов ва Саидовнинг спорт формаси? Сиз айтган футболчиларнинг бари тажрибали. Тўғри уларнинг ёши катта бўлиши мумкин, аммо тажриба катта. Мамазулумов захирадан майдонга тушиб вазиятларга эга бўлди, бироқ ура олмади. Махсталиев асосий таркиб футболчиси, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик.

"Истиқлол"нинг вазифаси - Суперлига! Молиявий ҳолатимиз яхши, ёмон эмас. Ўтган йилдан қарздорликлар йўқ. Раҳбариятимиз ҳар томонлама шароитлар яратиб берилмоқда", - дейди Баҳодир Шамсиддинов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика