Баҳодир Қосимов: “Жамоамиз жуда ёш”
16 may 2018 20:07
News
Баҳодир Қосимов: “Жамоамиз жуда ёш”
“Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” (1:0) аёллар жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳодир Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Мавсумдаги биринчи ғалабани қўлга киритдик. Жамоанинг жисмоний ҳолати турдан турга яхшиланиб бормоқда. Фақат футболчиларнинг техникаси борасида бироз оқсаяпмиз. Лекин вақт ўтган сари шу тарафдан ҳам ўсишга эришамиз деб ўйлайман. Бунинг учун машғулотларда астойдил меҳнат қилиш керак.
- Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ниҳоят ғалабага эришилди. Ўтган турларда муваффақият учун нима етишмаётганди?
- Очиғи, “Нефтчи” бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг ёш аёллар жамоаси ҳисобланади. Жамоа ичида биринчи марта профессионал клуб сафида тўп сураётганлар ҳам бор. Бироқ шунга қарамай, қизларимиз ўз устиларида ишлаб олдинга интиляптилар. Насиб қилса, кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонамиз.
Ҳожиакбар Жабборов

Link :
Source : fcneftchi.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Comments