Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди News

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди

Пайшанба куни Эронда мамлакат кубогининг чорак финал баҳсларидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинлар орасида энг кутилмаган натижа Эрон чемпионати пешқадами Табризнинг «Тракторисози» клубининг ўз майдонида «Падидеҳ» клубига мағлуб бўлгани бўлди. Шу куни ўзбекистонлик Баҳодир Насимов учрашув қаҳрамонига айланди.

Табриздаги муҳташам ўйингоҳда кечган баҳснинг 45-дақиқасида мезбонлар вакили Аҳмадзода ҳисобни очиб, «Тракторсози»ни бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди, 1:0.

Бундай натижа меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди ва иккинчи бўлим бошида «Падидеҳ» мураббийлари Баҳодир Насимовни майдонга туширишди. Айнан Баҳодирнинг ўйинга қўшилиши якунда самара берди. Хусусан, ўйиннинг 80-дақиқасида Баҳодир Насимовни жарима майдонида «Тракторсози» ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва унинг жамоадоши хорватиялик Игорь Прахич мувозанатни тиклади, 1:1. Ушбу гол асосий вақтда ғолибни аниқламади ва жамоалар қўшимча таймларни бошлашди.

Қўшимча таймларни ҳужумкорлик билан бошлаган меҳмонлар, 93-дақиқада Баҳодир Насимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини киритишди, 1:2. Бу унинг Эрондаги дебют голи эди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда, кўпчилик учун кутилмаганда чемпионат пешқадами, кубок учун бош даъвогар «Тракторсози» клуби самарқандлик ҳужумчининг голи эвазига турнирни тарк этишга мажбур бўлди. «Падиҳеҳ» клуби эса ўз тарихида биринчи маротаба мамлакат кубоги яримфиналига йўл олди.

27 ноябрь (пайшанба)
Эрон Кубоги. Чоракфинал.
«Тракторсози» (Табриз) – «Падидеҳ» (Машҳад) – 1:2 (1:0, 1:1, 1:2)
Голлар:
Аҳмадзода 45 – Прахич (80, пен), Баҳодир Насимов 93.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика