Latest news

22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  4 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас" News

Баҳодир Насимов: "Ютишимизга ишоняпман, Корея олдингидек кучли эмас"

Бугунги Ўзбекистон — Жанубий Корея ўртасидаги учрашувдан олдин терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Жанубий Корея чемпионатида тўп сураётган Баҳодир Насимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Бугунги жуда муҳим ўйин олдидан миллий терма жамоамизга ишонаяпман. Менда шундай ҳиссиёт борки, бугун ғалаба қозониб, айнан мана шу сафар Жаҳон Чемпионатига чиқадигандекмиз. Бундай ўйинларда футболчиларнинг ўзи ҳам ҳар томонлама тайёр бўлади. Омад биз томонда бўлишига ишонаман. Эътибор беринг, шунча очко йўқотган бўлсакда, ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз. Жанубий Кореянинг учта ўйинини кузатиб шундай хулосага келдимки, ҳозирги Жанубий Корея олдингидек кучли эмас. Уларнинг ўйинида голли вазиятлар жуда кам бўлади. Айнан шу боис ҳам улар ҳали ҳамон сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Футболчиларимиз бугун уларни мағлуб эта олишига ишонаяпман» — дейди Баҳодир Насимов.

«Эрон билан ўйиндан кейин ҳам Кореядаги клубдошларим ўз терма жамоаларига ишонишаяпти. Ҳаттоки улар Корея ғалаба қозонишига мен билан баҳс бойлашди. Мен Ўзбекистон ғалаба қозонади деб улар билан баҳс бойладим. Ёдимда, тўрт йил олдин деярли шундай вазиятда эдик. Сўнгги турда Қатарни 5:1 ҳисобида ютгандик, «дубл»га эришгандим, аммо Корея Эронга мағлуб бўлиб, биз билан бир хил очко жамғарган бўлсада, омадсизлик боис ЖЧ-2014 га бора олмаган эдик. Бу сафар омад биз томонидан бўлишига негадир ишончим комил» — дейди Кореянинг «Ансан Гриннерс» клуби ҳужумчиси.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика