Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман" News

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман"

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” футболчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси билан уч йиллик шартнома тузиб қайтганидан хабарингиз бор.

Янги мавсумнинг ўзидаёқ Қатар юлдузлар лигасида Рашидовдан ташқари яна бошқа ҳамюртимиз ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап Баҳодир Насимов ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ушбу ҳужумчи бунга қадар Эрон Про лигасида “Падидеҳ” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсум якунига етгач футболчимизнинг эронликлар билан тузган шартномаси тугаганди. Натижада унга Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаси қизиқиш билан қарай бошлади. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг яна бир клуби ҳам Насимовни ўз сафида кўришни истамоқда. Баҳодир билан боғланганимизда эса шундай деди:

-  Чиндан ҳам менга Қатар жамоаларидан яхши таклифлар бор. Бу билан агентим жиддий шуғулланяпти. Бугун ёки эртага расмий таклиф юбориши кутиляпти. Улар менга тайёр шартномани юборишмоқчи. Назаримда, шу кунларда ҳаммаси ҳал бўлади”.

Воқеалар ривожи тезлашаётгани кўриниб турибди. Афтидан у “Падидеҳ” жамоаси билан хайрлашган кўринади. Аммо улар ҳам футболчимиз билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятида эдилар. Лекин унга янада қизиқарли таклифлар келиб тушмоқда. Албатта, Насимов Эрон чемпионатида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис ҳам ҳужумчимизга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Унга таклиф билан чиқаётган жамоалар эса сизга ҳам қизиқ туюлаётгандир. Бу хусусида Насимовга мурожаат қилганимизда ундан қуйидаги жавобни олдик:  

- Мен учун энг яхши вариант сифатида қатарликларни айтган бўлардим. Музокаралардан шу нарса маълум бўляптики, кўпроқ Қатарга кетишим ойдинлашиб боряпти. Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор. Дарвоқе, ўзимизни олий лигадан ҳам чақирувлар бўляпти. Лекин Қатарга кетишим 99 фоизга ҳал бўлиб қолди десам ҳам янглишмасам керак. Агентимнинг якуний жавобини кутиб ўтирибман. “Ал Гарафа” ҳам мен билан жиддий қизиқяпти. Шунингдек, яна бир жамоаси ҳам алоқага чиққан, деди – Баҳодир.

Шуни айтиш керакки, қатарликлар футболчимизнинг ўйинини анча пайтдан бери кузатиб келишаётганди. Ўз навбатида Баҳодирга ҳам Қатар чемпионати жуда қизиқ бўлиб кўринмоқда. Албатта, ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Шунга қарамасдан, музокараларнинг охири ижобий кўриниш олиши кутилмоқда. Насимовнинг ўзи ҳам тез орада Қатарга йўл олишга тайёргарлик кўряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ФИРДАВСХОН 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика