Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  8 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Баҳодир Насимов барибир Эронда фаолият олиб борадиган бўлди News

Баҳодир Насимов барибир Эронда фаолият олиб борадиган бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Насимов яқинда Эрон чемпиони "Фулад" клуби билан шартнома туза олмагани ҳақида хабар берилганди.
Баҳодир Насимов куни кеча Эроннинг "Падидеҳ" Хуросон клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Самарқандлик 27 ёшли ҳужумчи ёзга қадар Эрон Про-лигасида Машҳад шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган клуб сафида тўп тепади.

Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот котиби Усмон Ибодов твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, Хуросоннинг "Падидеҳ" клуби 2005 йил ташкил топган. Жамоа эгаси "Падидеҳ" компанияси ҳисобланади. Клуб ўз ўйинларини 35000 томошабинга мўлжалланган "Самен Ал Аеме" стадионида ўтказади. Айни пайтда маҳаллий мураббий Алиризо Марзбан бош мураббий сифатида ишламоқда.

"Падидеҳ" ўтган мавсум қуйи лигада иштирок этиб биринчи ўринни банд этиб ва Эрон Про-лигасига йўлланма олганди.

12 турдан сўнг Насимовнинг янги жамоаси 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

Жамоада хорватиялик Игор Прахич, черногориялик Милан Йованович ва сербиялик Зоран Кнежевич каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика