Latest news

02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  11 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди" News

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"

Қуръа натижаларига кўра, ОКМК мавсумни ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўйин билан бошлайди.

Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев тақвим, рақиблар юзасидан қуйидаги фикрларини билдирди. 


"Қуръа жараёнини кузатдим. Яхши қуръа бўлди. Аввалдан айтиб келганман, мавсумни ўз майдонимизда бошлаш яхши. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида Олмалиқ аҳлига ғалаба тортиқ қилиш учун ҳаракат қиламиз. Илк турларда қўлга киритиладиган ғалаба бутун мавсумга қўшимча куч беради. Иккинчи турни ҳам уйда ўтказишимиз янада яхши деб ўйлайман. Умуман биринчи давра тақвимидан кўнглимиз тўлди. Буёғига амалда кўрсатиш қолди.


Дастлабки 5 та турда барча жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади. Боиси ҳозирги кунда жамоалар мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Кунига икки маҳалдан юкламалар олишмоқда. Кетма-кет назорат учрашувлари ўтказишмоқда. Бу бир йиллик мавсум учун пойдевор вазифасини ўтайди. Дастлабки турларда бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак. ОКМКнинг ўзагини сақлаб қолганимиз бизнинг асосий ютуғимиз бўлиши керак.


ОКМК ўз олдига чемпионлик ва кубок ғолиблигини мақсад қилиб қўйган. Бу орқали ОЧЛга йўлланма олишимиз керак. ОКМК мухлисларини хурсанд қилиши учун борини беради", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика