Баҳодир Давлатов: "Шадринни вафот этганини ўқиб, қарахт аҳволга тушиб қолдим"
25 jun 2014 13:07
News
Баҳодир Давлатов: "Шадринни вафот этганини ўқиб, қарахт аҳволга тушиб қолдим"
Ўтган ҳафта ўзбек футболида йўқотиш юз берди. Афсуски бевақт ўлим Александр Шадринни орамиздан олиб кетди.
Унинг вафотидан кейин яқинлари чуқур изтиробга тушди. Жумладан "Машъал"да Саша билан бирга ишлаган Баҳодир Давлатов Шадриннинг вафотини қуйидагича изоҳлади.
- Биласизми Шадринни вафот этгани ҳақида интернет сайтларида ўқиб, тўғриси бошида ишонмадим. Бу кимнингдир хатоси бўлса керак дея, унчалик эътибор бермасликка уриндим. Лекин қейинроқ яна қайта-қайта ўқидим ва танишларимдан бу совуқ хабар ҳақиқат эканлигини эшитдим. Шунда қарахт аҳволга тушиб қолдим. Ҳеч ишонгим келмади. Чунки у бунгача соғ-саломат эди дея ўзимга ишонқирамадим. Қанчалик аламли бўлмасин, барибир бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Бандачилик барчамизнинг бошимизда бор. Бундан қочиб-қутилиб бўлмайди.
- Александр билан 2006 йили танишгандик. Шу йили Тошкент вилоятининг Бўка туманидан Фаҳриддин ака Мусаев Янгиердаги йиғинимизга тўнғич ўғли Фарҳодни олиб келди. Кейинроқ кенжа ўғли Фозил билан Шадринни кўрикдан ўтказиб кўришимизни сўраб мурожаат қилди. Мазкур йили Шадрин ўсмирлар терма жамоасига номзод ўйинчилардан бири эди. Афсуски оёғидан олган жароҳати уни шу пайтлар безовта қилаётганди. Шунга қарамай Сашани биринчи лигадаги жамоамиз "Машъал-2"га жалб этдик. Шадриннинг ўзи ўша пайтда Пахтакорнинг ўринбосарлар жамоасига ўтиш иштиёқида эди. Лекин биз уни ўз сафимизга қўшиб олгандик. Ёш бўлишига қарамай дастлабки мавсумдаёқ бир қатор голлар уриб жамоага фойда келтира бошлади. Кейинчалик уни "Машъал" ўринбосарлар жамоасига ўтказдик. Дублда ҳам Шадрин тўпурарлик салоҳиятини намойиш этди. Шу шу секин-секин асосий таркибда ўйнай бошлади.
- 2011 йили эса Саша ўзини "Навбаҳор"да синаб кўришга аҳд қилди. Шу йили у Наманганда ёмон ўйнамади. Бир қатор голлар киритганидан сўнг, клуб унга "Ласетти" автомобилини тақдим этганди. Шадрин билан шунда гаплашганимизда, Навбаҳордан олган Ласетти автомобилини дадасига совға қилганини айтганди. Унга тўғри иш қилганини ва ўзи учун ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини таъкидлагандим.
- "Навбаҳор"дан кейин тақдирини Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан боғлади. Дастлабки мавсумда ижобий таассурот қолдиргани учун уни терма жамоага ҳам таклиф эта бошлади. Японияга урган голини яқинда championat.asia сайтида кўриб хурсанд бўлдим. Шундай эътибор учун сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламан.
- Александр Шадрин бу йил негадир "Локо"нинг асосий таркибига кириши қийин бўлди. Кўп вақтини захирада ўтказди. Кейин билсак, уни ошқозон касаллиги безовта қилиб келаётган экан. Шунинг учун ҳам футболчи ўзини тўлиқ кўрсата олмай юрган.
- Саша билан тез-тез телефон орқали гаплашиб турардик. Инсонийлик жиҳатдан ҳам намунали шахс эди дея оламан. У билан охирги марта 24 май куни "Локомотив" Ўзбекистон ёшлар U-19 терма жамоаси ўйинидан кейин учрашиб гаплашгандик. Аламлиси шу куни Шадрин билан кўп ҳам гаплаша олмагандик. Учрашув тугагач мураббийлар билан суҳбатда бўлиб, Александр билан салом-алик қилиб, бир-биримизга омад тилагандик", - дейди Баҳодир Давлатов.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments