Latest news

14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  1 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   17 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  19 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ" News

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Эронга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди(2:3). Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фикр билдирадиган бўлсам, ёшларимизнинг ўйинидан кўнглим тўлди, яхши ўйин кўрсатишди. Лекин, жуда кўп камчиликларимиз бор. Яхши биласизлар, орада катта танаффус юзага келган эди. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ўйнашди. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Эрон билан Ашҳободдаги Осиё ўйинларида ҳам ўйнадик ва мана бугун. Бу учта ўйин ўртасида фарқ борми? Чунки, рақибда ва бизда таркиб ўзгарди...

- Эътибор берган бўлсангиз жуда кўп ёш ўйинчилар етишиб чиқди. Уларга эътибор бермоқдамиз. Эрон билан биринчи учрашувда уларнинг айримлари дебют қилишди ва ҳаяжонда ўйнашди. Бугун эса ишончли ҳаракат қилишди. Ўзимизнинг иккита хатоимиз сабаб биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик. Рақибнинг учинчи голи эса чиройли чиқди, очиғи қарсак чалиш керак. Лекин, йигитлардан кўнглим тўқ. Бир йилдан бери ўзимизда ўйнамагандик. Аввалги ўйинда ёши катта ўйинчиларимиз ҳам хато қилди. Ёшларимизда бироз ҳаяжон сезилди. Бундан кейин халқаро ўйинлар орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрамиз. 

- Жароҳат олган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ҳолати яхши. Фақат жароҳатланганларни бугун туширмадим. Бизга ҳали керак улар. 10 кунлардан кейин бутунлай машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Ноябрь ойида бир ойлик йиғин ўтказамиз. Шу йиғинда яна бир қатор ёшларимизни ва жароҳат олган ўйинчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Назорат ўйинлари бўлади. Бу борада музокара кетяпти. Рақиблар рози бўлса кўпроқ назорат учрашувларини ўтказамиз. 

- Назорат ўйинларида рақиблар аниқми?

- БААда турнир бўлиб ўтади. У ерда БАА, Япония ва бошқа Европа терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Қирғизистон билан ҳам назорат ўйинларида қатнашамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика