Latest news

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Баҳодир Аҳмедов: "Хорватиядаги ўйинлар ОЧ саралашига муҳим тайёргарлик бўлади" News

Баҳодир Аҳмедов: "Хорватиядаги ўйинлар ОЧ саралашига муҳим тайёргарлик бўлади"

Айни пайтда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз Хорватия йиғинига кетиш олдидан охирги машғулотни ўтказди. "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтган машғулотдан суратларни эътиборингизга ҳавола этган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Машғулотдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ички чемпионатда кетма-кет иккита тур бўлиб ўтгани боис футзалчиларда бироз чарчоқ аломатлари бор. Буни инобатга олган ҳолда, йигитларимизнинг ҳолатини яхшилаш учун машғулотлар ўтказяпмиз. Ҳусниддин Нишонов ва Суннатилла Жўраевда кичик жароҳат бор. Хорватиядаги йиғин ва ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олишлари учун ҳозир уларга дам беряпмиз. Қолган ўйинчиларимизни аҳволи яхши.

10 кунда 5та ўйин - бу кўп. Лекин, йигитлар терма жамоага нима учун келганликларини яхши билишади.

Хорватиядаги йиғин ва ўртоқлик ўйинлари учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Улар бу ўйинларни ташкиллаштиришди. Бу йиғинлар ва ўйинлар орқали Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз.

Ҳозир чемпионат ўйинларидан кейин йиғинга вақт кўп бўлмагани боис 14 нафар футзалчини чақирдик. Кейин йиғинларга 20 нафар ўйинчи чақирамиз ва улар орасида ёшлар ҳам бўлади. Дарвозабонлар ҳам ҳозиргидек икки нафар эмас, тўрт нафар бўлади", - дея фикрларини билдириб ўтди Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз бугун тунда Хорватия сари йўлга чиқади. Вакилларимиз Загреб шаҳрига Москва орқали учишади. У ерда Францияга қарши иккита ва Черногорияга қарши битта ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика