Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Баҳодир Аҳмедов: «Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас» News

Баҳодир Аҳмедов: «Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас»

«Ардус» қитъанинг футзал бўйича энг нуфузли мусобақаси – Осиё чемпионати баҳсларида курашишга киришишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди.

Ўтган йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақа давомида «Ардус» муносиб натижа кўрсатиб, чемпионат финалига қадар етиб борган эди. Бу йилги мусобақа 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоанинг мусобақага йўл олиши арафасида биз «Ардус» бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатлашиб, муҳим учрашувларга жамоа қандай тайёргарлик кўраётгани ва жамоа олдига қандай вазифалар қўйганига қизиқдик.

- Энг аввало, жамоанинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида билмоқчи эдик. «Ардус» қаерда ва қандай тайёрланмоқда?
- Шу кунгача биз Тошкентда иккита йиғин ўтказдик. Августнинг аксарият қисми йиғинларга бағишланди. Ҳозирда биз кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқдамиз ва, айтишим мумкинки, йигитлар яхши жисмоний ҳолатда. Йиғинлар масаласида бизда ҳеч қандай муаммолар юзага келгани йўқ, барча шароитлар яратиб берилган, ишлар режа бўйича кетмоқда.

- Назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилганми?
- Албатта. Бусиз иложи йўқ. Осиё чемпионати баҳсларининг муҳимлиги ва мураккаблигидан келиб чиқиб, биз кучли рақиб излаб топишга ҳаракат қилдик. Хусусан, 18 ва 19 август кунлари Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Биласиз, бу жамоа амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.

- Сиз яқиндагина «Ардус» бош мураббийи этиб тайинландингиз ва, умуман, бу жараён қандай бўлди? Ахир, айни вақтда сиз миллий терма жамоа устози ҳам саналасиз.
- Ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларидан сўнг «Ардус» президенти Жаҳонгир Усмонов билан суҳбат бўлиб ўтди. У менга клуб бош мураббийи бўлиб ишлашни таклиф қилди ва мен рози бўлдим. Менгача жамоани бошқариб келган Бахтиёр Тоғаев менга катта кўмак бераётганини қўшимча қилишим керак.У ҳозирда менинг ёрдамчим сифатида ишлаяпти ва машғулот жараёнлари ҳамда тактикаларни танлаш борасидаги қарорларни биргаликда қабул қилмоқдамиз.

- Демак, жамоадаги ички муҳит ижобий?
- Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Биз барчамиз, футболчилар ва мураббийлар – бир-биримизни жуда яхши биламиз. Жамоада салбий муҳит бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга умуман ўрин йўқ.

- Таркиб борасида бир қарорга келиб улгурдингизми?
- Ҳа, 14 кишидан иборат ўйинчилар гуруҳи аниқлаб олинган. Биринчи йиғинда ихтиёримизда 18 ўйинчи бор эди, ҳозирги вақтга келиб энг кучли ўйинчилар қолди.

- Энди бевосита клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тўхталсак. Гуруҳдаги рақиблар тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Қуръа бизга кучли рақибларни тақдим этди. Таиланд ва Эрон жамоаларининг кучига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Айтишим мумкинки, Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ҳам оддий рақиб эмас. Шундай экан, бизни оғир ўйинлар кутиб турибди. Биринчи ўйинимиз Таиланднинг «Чонбури Блувейв» жамоасига қарши кечади. Бу ўйин биз учун катта аҳамиятга эга, биз унга муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз керак. Қўшимча тарзда, бу жамоага миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Хосе Мария Мендез устозлик қилмоқда. У билан ишлаганимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, у жуда кучли мутахассис. Албатта, мусобақанинг амалдаги чемпиони, Эроннинг «Санае Гити Пасанд» жамоасига қарши ўйинни ҳам алоҳида қайд этишим жоиз. «Ардус» ўтган йили бу жамоага имкониятни бой берган эди, умид қиламанки, бу йилга тўқнашув бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.

- Миллий терма жамоада сиз Мендезга ёрдамчи сифатида ишлагансиз, шу сабаб, унинг ўйин услубидан яхши хабардорсиз. Ўз навбатида, халқаро майдонда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи «Ардус» ўйинчиларининг имкониятлари унга жуда яхши маълум. Шундан келиб чиқиб, бу вазиятда кимда кўпроқ устунлик?
- Буни вақт кўрсатади. Бироқ Мендезга қарши биз бошқа тактика асосида тўп сурамиз. Ҳозирча фақат бир нарса аниқ: бўлажак тўқнашув жуда ҳам қизиқарли бўлади.

- Сўнгги савол: бўлажак мусобақада «Ардус» олдига қандай вазифа қўйилган?
- Олдимиздаги биринчи галдаги вазифа – гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Кейин эса мақсадни ошириб бораверамиз. Умуман олганда эса, мусобақада ғолиб чиқишни истаймиз. Ўз олдингга энг юқори мақсадларни қўймас экансан, бундай мусобақаларда қатнашишнинг нима кераги бор?! Мусобақада ғолиб чиқишни истамайдиган жамоа – жамоа эмас. Шундан келиб чиқиб, энг яхши натижага эришиш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз.

Манба: www.ardusfc.uz.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика