Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  20 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Баҳодир Аҳмедов: "ЖЧда Бразилия ва Испания билан бир гуруҳга тушмасак бўлгани" News

Баҳодир Аҳмедов: "ЖЧда Бразилия ва Испания билан бир гуруҳга тушмасак бўлгани"

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Тошкент - Бангкок - Нагоя йўналиши бўйлаб Японияга жўнаб кетди.

20-25 апрель кунлари оралиғида бўлиб ўтадиган ушбу йиғин пойтахтимизда ўтказилган Осиё чемпионатидан кейинги илк хориж йиғини ҳисобланади. Кунчиқар юртда учта терма жамоа иштирокида мини турнир ўтказилади. Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишади. Мазкур халқаро мусобақа терма жамоамизга шу йили Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг дастлабки босқич вазифасини ўтаб беради. Терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез Японияга 14 нафар футзалчини олиб кетди. Сафар олдидан “Бунёдкор” академиясига қарашли спорт залида уч кунлик йиғин ташкил этилганди. Бу йиғинда жами 20 футзалчи қатнашган ва якунда испаниялик мутахассис улардан 14 нафарини саралаб олди. Деярли Осиё чемпионатида иштирок этган таркиб якуний рўйхатдан жой олди. Айтиш жоиз, жароҳати сабаб айнан қитъа чемпионатида терма жамоамизга ёрдам бера олмаган Шуҳрат Тожибоев ҳам Кунчиқар юртга йўл олди. Тажрибали футзалчи ўз вақтида терма жамоа сардори бўлган, сўнгги икки мавсумни Хитой чемпионатида легионер сифатида ўтказганди. Бош мураббий Тожибоевга яна бир бор имконият беришни лозим топди. Биз сафар олдидан терма жамоа катта мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва айнан Тожибоевдан интервью олдик.  

- Баҳодир ака, бугунги (суҳбат 19 апрель куни уюштирилган, - муаллиф) Тошкентдаги сўнгги кунги машғулот бироз ўзга тарзда бошланди. Яъни машғулотларда камдан-кам гувоҳ бўладиган ўзига хос услубдан фойдаланилди. Суҳбатимиз аввалида шу ҳақида маълумот берсангиз.
- Бу эркин ва енгил машқ ҳисобланиб, одатда асосий машғулотга киришиш олдидан ўйналади. Футзалчилар ҳам оёқ, ҳам қўлда ўйнашлари мумкин. Дарвозани ишғол қилишда эса фақат оёқ зарбасидан фойдаланилади. Бундай машғулот тури ҳам керак. Футзалчиларга бироз эркинлик бериш лозим. Фақат қолипга солиб қўйиш ҳам тўғри эмас.


- Япония сафари олдидан футзалчиларнинг ҳолати қандай?
- Хабарингиз бор, куни кеча мамлакат чемпионатида ярим финал босқич учрашувлари ўтказилди. Табиийки, унда “Ардус”, “Олмалиқ” каби етакчи, терма жамоада футзалчилари бор клублар ҳам иштирок этишди. Рақиблари билан иккитадан ўйин ўтказишди. Шу боис, бироз чарчоқ аломатлари ҳам йўқ эмасди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки кунги машғулотимизда кучли юкламаларни бермадик.

- Жароҳат олган футзалчилар йўқми?
- Кичик жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Лекин терма жамоа шифокорлари уларни оёққа турғазишди. Японияга ўзимиз истаган футзалчилар билан йўл оляпмиз.

- Шуҳрат Тожибоев узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна терма жамоа сафига қайтди. Унинг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Шуҳрат билан ўз вақтида бирга ўйнаганмиз. Унинг имкониятларини жуда яхши биламиз. Осиё чемпионати олдидан олган жароҳати сабаб терма жамоамизга ёрдам бера олмаганди. Ҳозир жароҳатидан фориғ бўлган. Бош мураббий унга имконият беришни лозим топди. Унинг тажрибасига шак-шубҳа йўқ. Энди барибир терма жамоадан узоқ вақт четда бўлиш ўз таъсирини ўтказади. Шуҳратга бироз вақт керак. Ўйлайманки, у терма жамоамизга ёрдам бера олади. Яна бир бор такрорлайман, Тожибоевнинг тажрибаси бой.

- Япониядаги турнирдан нималарни кутяпсиз?
- Хабарингиз бор, Япония терма жамоаси Тошкентда ўтган қитъа чемпионати олдидан ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири эди. Лекин кутилмаганда улар муваффақиятсизликка учрашди. Хатто Жаҳон чемпионати йўлланмасидан ҳам маҳрум бўлишди. Менимча, улар омадсизликдан тегишли хулосаларни чиқариб олишган бўлишса керак. Энди бу биз учун унчалик ҳам муҳим эмас. Бизнинг ўз режа ва мақсадларимиз бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Япония терма жамоаси қитъада ўз нуфузи ва ўрнига эга. Эронни мағлуб этган иккита терма жамоадан бири ҳисобланади. Япония турниридаги яна бир рақиб Вьетнам терма жамоаси ҳам сўнгги йилларда яхшигина ўсишга эришди. Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўйлайманки, бу турнир биз учун ҳар томонлама фойдали бўлади.



- Япония сафаридан сўнг мундиалгача бўлган вақт оралиғи учун режалар тузиб чиқилдими?
- Ҳомаки режаларимиз бор. Ҳозир биз 12 май кунини кутишимиз керак. Шу куни Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади. Гуруҳимизга тушадиган рақибларга қараб тайёргарлик режасини тузиб оламиз. Табиийки, бир нечта ҳориж йиғинлари ва кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Ҳа, биз мундиал йўлланмасини қўлга киритдик ва ўзига хос тарих яратдик. Лекин бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз. Ҳар бир футзалчимиз Жаҳон чемпионатида ҳам ўзидан муносиб из қолдиришни мақсад қилган. Колумбияга шунчаки иштирок этиб қайтиш учун бормаймиз.

- Қуръа натижасида қайси терма жамоалар билан бир гуруҳга тушишни хоҳламасдингиз?
- Биласизми, Жаҳон чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир қитъанинг кучли ва сараланган терма жамоалари Колумбияга боришади. Менга қолса, Бразилия, Испания каби дунёнинг кучли терма жамоалари билан бир гуруҳга тушмасликни хоҳлардим. 


Камолиддин Алимов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика