Latest news

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  121 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  25 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари! News

Бабаян ва Сергеев - ноябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада яна бир бор «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан бешинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 27 ноябрь - 1 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 11 нафар мураббий ва 13 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 64 очко тўплади ва сўровномада иккинчи бўлган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамовни 12 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, ноябрь ойи сўровномасида иштирок этган журналистларнинг деярли барчаси Бабаянни биринчи ўринга лойиқ деб топди.

Футболчилар орасида эса ноябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеевга тенг келадиган футболчи топилмади. Ҳужумчи ноябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовни 11 баллга ортда қолдирди ва 56 балл билан 2014 йилги мавсумнинг сўнгги ойи энг яхши футболчиси номини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:
1. Игорь Сергеев («Пахтакор») – 56 балл.
2. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 45 балл.
3. Шерзод Ҳакимов («Нефтчи») – 27 балл.
4. Шакер Зуаги («Олмалиқ») – 18 балл.
5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси ноябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 64 балл.
2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 52 балл.
3. Вали Келдиев («Машъал» ёшлар жамоаси мураббийи) – 27 балл.
4. Мурод Исмоилов («Нефтчи») – 18 балл.
5. Сеид Сеидов («Бухоро» мураббийи) – 13 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика