Latest news

16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  0 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  3 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари! News

Бабаян ва Искандеров – октябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян 2014 йилги мавсум ҳисобидан тўртинчи марта ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бунгача март ва май ойларида ҳам энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-7 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 22 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян 60 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушанни 16 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, октябрь ойи сўровномасида Бабаянга овоз берган журналистларнинг барчаси уни фақат биринчи ўринга лойиқ деб топишди.

Футболчилар орасида эса октябрь ойи якунларига кўра «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи октябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ярим ҳимоячиси Олег Зотеевни 32 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 64 балл.
2. Олег Зотеев («Бунёдкор») – 32 балл.
3. Мансур Саидов («Навбаҳор») – 28 балл.
4. Баҳодир Пардаев («Пахтакор») – 19 балл.
5. Артур Геворкян («Насаф») – 17 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:

1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 60 балл.
2. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 44 балл.
3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 35 балл.
4. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 28 балл.
5. Александр Хомяков («Машъал») – 18 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика