Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

БАА, ЖЧ. Масаюки Конеко: “Футболни ривожлантириш учун аввало мухлисларга эътибор бердик” News

БАА, ЖЧ. Масаюки Конеко: “Футболни ривожлантириш учун аввало мухлисларга эътибор бердик”

Шаржадаги "Radisson Blu" меҳмонхонасида тўртта жамоа истиқомат қиляпти. Булар - Ўзбекистон, Гондурас, Швеция ва Япония. Бугун терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.
Шу боис ҳамкасбим Хайрулла Холиқов иккимиз эртароқ меҳмонхонага ташриф буюрдик. Бу ерда япониялик мутахассис Масаюки Конеко билан танишдик. У Япония терма жамоасига ФИФА томонидан бириктирилган экан. Табиийки жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Япония футболининг ривожланиш дастури ҳақидаги унинг билганлари билан танишиш биз учун қизиқ бўлди.

У бизни Ўзбекистондан эканлигимизни билганидан сўнг:
- Ўзбекистон терма жамоасини мусобақада кузатяпмиз. Ўйинларингиз менга ёқяпти. Умуман олганда, сўнгги йилларда мамлакатингиз футболида катта ўсишга эришяпсизлар. Бу билан сизларни табрикласа бўлади.

- Ўз пайтида Япония ҳам шудай босқични босиб ўтган. "Жей лига"ни ривожлантиришда аввало нимага аҳамият қаратилган?

- 90 йилларнинг бошида япон иқтисодиёти жиддий тарзда ўсиб борди. Шунда бизникилар футболга ҳам катта аҳамият бериш керак эканлигини айтишди. Унга қадар чемпионатимиз оддий кўриниш олган эди. 1994 йилга келиб унга профессионал мақоми берилди ва дунё тан олган юлдузлар таклиф этила бошланди. Уларнинг орасида Зикони ҳамма танийди. 2000 йилга келиб эътибор маҳаллий ўйинчиларга қаратила бошланди ва қиммат легионерларнинг келиши тўхтатилди. Бундан ташқари жаҳонда юз берган инқироз бизга ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказди ва япон клублари катта ҳаражатлардан қоча бошлашди. Натижа эса МТЖ фойдасига бўлди. Яъни биз эътиборни ёшларга қаратдик. Бугунги кунда Японияда катта маошга ўйнашмаяпти.

- Футболнинг ўсишида ҳалоллик муҳим. Японияда ҳакамлар ва футбол раҳбарлари ўртасидаги ҳалоллик қай даражада?
- Бизнинг менталитетда пора олиш деган нарса йўқ. Шунинг учун лиганинг барча клубларида савия бир хил. Аксар давлатларда бир жамоа кетма-кет равишда чемпионликни қўлга киритади. Японияда бундай ҳолни кўрмайсиз. Қуйи дивизон вакили "Жей Лига"га чиқса чемпион бўлиб кетаверади. Кейин бизда тотализатор деган нарса йўқ. Одамлар уни ўйнамаслигига сабаб ҳам бор. Чемпионатда ўйинлар келишилмаганлиги боис ким қайси жамоани ютишини аввалдан билмайди. Ҳакамлар ҳам пора олишмайди. Аммо қўшни давлатларда бу борада жиддий муаммолар бўляпти.

- Чемпионатнинг тезда ривожланиб кетишида муҳим роль ўйнаган бурилиш деб нимани айта оласиз?
- Энг аввало мухлисларни стадионга чорладик. Буни қандай амалга оширдик? Олиб борилган кузатишлар натижасида маълум бўлдики, чемпионат ўйинларига асосан 30-40 ёш оралиғидаги кишилар ташриф буюришган. Нима учун кичиклар ва катталар йўқ, нима учун аёллар стадионга келишмайди? Бунинг учун бизда маркетинг ва омма билан ишлашга алоҳида аҳамият қаратила бошланди. Болаларни стадионга чақириш учун турли бепул ўйинчоқлар, катталар учун кофе, аёли билан келадиган эркакларга эса оилавий секторларни барпо этдик. Натижа ёмон бўлмади. Бугунга келиб барча стадионлар тўлиб тошган.

- Жамоалар қаердан пул топади, мажбурий ҳомийлар борми?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, 1994 йилда Японияда иқтисодиёт кескин ўсиб кетди. Шунда давлат раҳбарлари катта-катта компания вакилларини йиғиб футболга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. Аммо бу мажбурий эмас эди. Шунда футболга қизиқадиган компания раҳбарлари ўзлари жойлашган шаҳар жамоаларига ҳомийлик қилишни бошладилар. Аввалига "Toyota", "Nissan", "Panasonic" ва JVC каби йирик компаниялар ҳомийлик қила бошладилар. Футбол савияси ўсиб кетганидан кейин улар учун энди бу шарафли ишга айланди. Жамоалар ўз ўйинларини ТВга сотадилар, магазинлардан мўмайгина даромад оладилар. Чипта сотуви бор. Турли хил кўнгилочар тадбирларни айтмасангиз ҳам бўлади. Ҳар бир жамоанинг ўз тимсоли бор ва улар ўйин давомида болалар билан ўйнашади, қўл бериб кўришадилар. Бу эса уларни кейинги ўйинга яна стадионга келишига сабаб бўлади. Бизда ота албатта ўз фарзанди билан футболга келади. Кейинчалик у бола катта бўлади ва фарзандини худди отаси каби стадионга олиб тушади.

- Жаноб Сузукининг Япония футболидаги хиссаси беқиёс бўлса керак?
- Албатта. Мен айтиб ўтган аксарият ишларга айнан у бош-қош бўлган. Унинг футболда тутган ўрни катта.
 
P.S. Бизда ҳам шундай, фақат ОФКдан комиссия келганида..

Хайрулла Холиқов ва
Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика