Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  14 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  12 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти News

БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти

БАА терма жамоаси Абу-Дабидаги Муҳаммад бин Заид номидаги стадионда олиб борган тайёргарлик жараёнини якунлади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мамлакат Спорт вазирлиги миллий терма жамоани ҳал қилувчи ўйинда қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" шиори остида кампания олиб бормоқда. Вазирлик БААнинг барча спорт федерацияларини тарғибот ишларида фаол қатнашишга чақирди.  

Вазирлик турли спорт турлари миллий терма жамоа сардорларига қисқа видео орқали мурожаат қилиб, жамоатчиликни руҳлантириш ва "оқлар" (БАА терма жамоаси лақаби – таҳр.) ўйинчиларини қўллаб-қувватлашга ундади. Бундан ташқари, "Ал Наҳайён" стадиони трибуналарида ўтириш учун миллий терма жамоалар аъзоларига бепул чипталар ҳам тарқатилмоқда.

Хабарингиз бор, БАА томони турли йўллар билан ўзбекистонлик журналист ва мухлисларга "тўсиқ" қўйишга уринмоқда. Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ўзбекистонлик мухлисларга барабан ва яна бир қатор воситаларни стадионга олиб киришга рухсат берилмаслиги мумкин.

Бугун ҳар икки терма жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот жараёнлари бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини Championat.asia орқали кузатиб боринг.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика