Latest news

12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  2 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  0 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади? News

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида сафарда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бор, терма жамоа 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби айнан шу ўйин натижаси Тимур Кападзе шогирдларини муддатдан аввал ЖЧ-2026га олиб чиқиши мумкин. 

Кўплаб ўзбекистонлик мухлислар термани БААга қарши сафар учрашувда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда. Ҳозирги кунда мухлислар учун асосий муаммо – чипта хариди. Чипталар эса ҳали сотувга чиққани йўқ. Хўш, Абу-Дабига борадиган ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

"Қабул қилувчи ташкилотлар (ҳозирги ҳолатда БАА футбол ассоциацияси – таҳр.), ОФК ва ташкилотчи уюшма (БАА футбол ассоциацияси – таҳр.) томонидан белгиланадиган алоҳида хавфсиз ҳудудда, ҳар бир иштирокчи ассоциациянинг мухлислари учун стадионнинг соф сотув сиғимининг камида саккиз фоизини таъминлашлари шарт. Сотиб олинадиган чипталар сони тегишли ўйиндан камида ўн тўрт кун олдин қабул қилувчи ташкилотга маълум қилиниши лозим. Меҳмон жамоа, ҳатто чипталар ишлатилмаган тақдирда ҳам, сотиб олинган барча чипталар учун жавобгардир", – дейилади ОФК регламентида.

Шундай экан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлисларга стадион сиғимининг 8% қисми ажратилади. Учрашув Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтишини инобатга олсак, ватандошларимиз учун 1200 та чипта сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика