Latest news

16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  2 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  3 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  7 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  3 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  1 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт News

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Championat.asia сайтининг 5 нафар ходимидан иборат делегация БААга етиб келди.

Кеча, 1 июнь куни Championat.asia вакиллари – Нодирхўжа Юлдашев, Жаҳонгир Файзуллаев, Самандар Шокиров, Абдулвосит Бектемиров ва камина Шерзод Нурматов яхши ният билан БАА сафарига отландик.

Air Arabia авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти тахминан 14:10 да учиб, маҳаллий вақт билан 16:35 да МТЖ етакчиларидан бири Отабек Шукуров 5 йил яшаган замин – Шаржа шаҳрига келиб қўнди.

Ҳаво лайнери қўнгач, перрон автобуслари (йўловчиларни терминалдан самолётгача ёки самолётдан терминалгача ташийдиган автобус – таҳр.) бизни терминалга элтиб қўйди. У ерда икки кишини "сюрприз" кутаётганини биз ҳали билмасдик. Тошкент – Шаржа йўналишида келганлар бирин-кетин паспорт назоратидан автоматик равишда ўтиб кетиш учун мўлжалланган ускуна – smart gate орқали ўтиб кета бошлади. Мен ва оператор Самандар Шокиров илк бор БААга келганимиз боис паспортимиз тизимда хатолик кўрсатди ва биз "тўсиқ"дан ўтиб кета олмадик. Гап шундаки, тушунарсиз сабабга кўра БААга илк бор келганлар smart gate'дан ўта олишмаяпти. 

Аэропорт ходимларидан ёрдам сўраганимизда, улар бизни паспорт назорати билан шуғулланувчи ходим томон юборишди. У биз ва тахминан яна 10-15 нафар ўзбекистонликларга сўровнома (анкета) тўлдиришни буюрди. Сўровнома тўлдирганимиздан сўнг у паспорт ва анкеталарни олиб, дипломатия ходимлари ўтирадиган хонага олиб кетди. Шундан сўнг у ерда узоқ муҳокама давом этди ва ҳужжатларимиз шу билан ичкарида қолди. "Бизнинг ишларимиз нима бўлди?" дея кўп бор сўраганимизда қарамай, аниқ бир жавоб беришмади. Бир ходимнинг иш вақти тугаб, иккинчиси келганида, ниҳоят, бизнинг ишимиз битадиган бўлди. 5 соатдан узоқ вақт давом этган кутишдан кейин паспортларимизни бизга торширишди. Унга арабча ёзувдаги махсус стикер ёпиштириб қўйилганди, уни ҳатто махсус таржимон дастурларида ҳам ўгира олмадик. Паспорт назорати ходими уни ўқиди ва камерага қарашни буюрди. Хайриятки, ҳаммаси ижобий ҳал бўлди ва биз Шаржа аэропортидан очиқ ҳавода нафас олишни бошладик. Тўғри, ҳаво анча нам, лекин ичкарида сабабсиз ва соатлаб кутишдан анча дуруст, мен сизга айтсам. 

Дарҳақиқат, араб дипломатларидан бири билан суҳбатлашганимизда у Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниевни яхши танишини билдириб, улар ҳақида илиқ фикрларни айтди. Кейин эса БАА – Ўзбекистон учрашувида қандай ҳисоб қайд этилишини сўради. Мен дипломатик жавоб қайтариб, 1:1 деб қўя қолдим. Аслида эса термамизга ишонаман ва биз ҳисобдан қатъи назар албатта ғалаба қозонамиз. Шунчаки ичимда ўйлаб турган ҳисобни айтганимда, аэропортда яна нимадир воқеликлар бошланиб кетишидан чўчидим.

Ҳа, шундай қилиб, биз бир амаллаб аэропортдан чиқдик ва Шаржадан Дубайга йўл олдик. Таксига миниб, тахминан 50 дақиқада ўз меҳмонхонамизга етиб келдик. 

Энди МТЖ машғулотларни ёпиқ ҳолда ўтказаётгани муносабати билан ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг атрофидаги вазиятни ўрганамиз. 


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика