Latest news

14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  2 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  2 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  12 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  10 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   30 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0 01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  12

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ News

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ

Бугун Дубайда истиқомат қилаётган Championat.asia жамоаси шу ерда, аммо жуда чекка жойда вақтинча яшаган ва машғулот олиб борган терма жамоа меҳмонхонасига борди.

Меҳмонхонага кириб боришимиз ҳам қизиқ кечди. Security (қўриқлаш ходими) барака топсин, бизга ортиқа тўсқинлик қилмади ва йўлимизни очиб берди. Шу тариқа воқеа жойидан стендап, фото ва видео тайёрлашга муваффақ бўлдик. Бизни у ерда кўрган футболчилар ҳам бироз ажабланди, чунки терма лагери ёпиқ ҳолатда бўлгани учун улар биз топиб боришимизни кутмаган. 

Терма жамоа 12:30 да меҳмонхонани тарк этган бўлса, биз йўл-йўлакай машинамиз бензинини тўлдириб олдик ва автобус билан кортеж ҳосил қилиб кетдик. 

Шундай қилиб, маҳаллий вақт билан соат 13:50 да терма жамоа ўзи учун ажратилган отелига етиб келди ва тушлик қилишга кириб кетди. 

Биз Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионига йўл олдик ва матбуот анжуманига қадар фоторепортаж тайёрладик. Кейин соат 18:00 да БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ва Ҳолид Эйса иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. БАА устози сифатидаги биринчи матбуот анжуманида қатнашган Олариу: "Бундай қисқа вақт ичида катта ўзгаришлар қилиш қийин. Сўнгги бир ҳафта давомида биз тайёргарлик олиб бордик. Футболчиларда иштиёқ жуда юқори, айрим вазиятларда мен уларга тинчланиш кераклиги ҳақида ҳам айтдим", деди. Матбуот анжуманидан сўнг мезбонлар ОАВ вакиллари учун 15 дақиқа очиқ ўтадиган машғулотларга киришди. Биз жараёнларни тарихга муҳрладик. 

Шундан сўнг 19:15 да Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокида анжуман режалаштирилганди. Бироқ улар 15 дақиқа кечикиб келишди. Эҳтимол, бу терма жамоа жойлашган меҳмонхона стадиондан 25 км узоқликда бўлгани учундир. Айниқса, тиғиз вақтда стадионга ўз вақтида етиб келиш мушкул. Бу нарса эртанги ўйинда ҳам таъсирини ўтказмаса бас. 

Шу жойида яна матбуот анжумани мавзусига қайтадиган бўлсак, унда қатнашганларнинг 90 фоизи ўзбекистонликлар эди. Бу чамаси 40 нафар журналист деганидир. Бу рақам шунчаки ҳайратланарли! Улар орасида кўпни кўрган журналист ва шарҳловчилар билан бир қаторда, энди ўсиб келаётган ОАВ вакилларини ҳам кўришимиз мумкин эди. Тажрибали журналистларнинг маълум қилишича, бу каби ҳолат илгари Ўзбекистонда япониялик журналистлар иштирокида рўй берган экан. Тимур Кападзе ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам бундан бироз таажжубга тушгани ва ҳаяжонлангани сезилди. Нима ҳам деймиз, Абу-Дабида файзимизни берсин. Машарипов таъкидлаганидек, ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. Бутун халқ терма жамоадан ижобий натижани кутмоқда. 

Матбуот анжуманидан аввал ўзбекистонлик журналистларнинг аккредитацияси масаласи ҳам очиқ турганди, яъни сўроқ остида эди. Бироқ ЎФАнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бу ижобий ҳал этилди ва Ўзбекистондан келган ҳамкасблар стадионга киришда ортиқча муаммога дуч келмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Хуллас, бугунги кунимиз баракали ўтди. Одам ёқимли чарчоқни ҳис этди десак муболаға бўлмайди. Энди Сардор Рашидов авжига чиққан "90minutuz" подкастини томоша қилиб, ҳордиқ чиқарамиз. Шунингдек, эртанги тарихий кун учун куч тўплаймиз.


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА


БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +2   

Comments

+1   
05 jun 07:00:34
QosimNozimBavariyaChmpn
Maqolani oʻqib gugurtga ketib kinosini koʻrganday boʻldim. Futbolchilarni oldiga borishlarizni oʻzi bitta kino ekan
+1   
05 jun 06:09:27
BarsAndijon
Дуода булиб туринглар худо хохласа тарихий натижа билан кайтамиз иншааллох.
+1   
05 jun 05:20:44
Бахтиёр Ашуров
Илоҳим бугун Т/Жмиз футболчиларига юртимизга ёруғ билан қайтиш насибу рўз айласин. Амийн Аллоҳу акбар!
   
05 jun 17:41:24
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Машарипов тўшмаса ютади Ўзбекистон. Миллион фоиз
   
05 jun 17:41:17
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Машарипов тўшмаса ютади Ўзбекистон. Миллион фоиз
   
05 jun 09:00:37
Ulugbek Dehqonboyev
Ольга.йигитлар.худо.хохласа.бугун.омад.биз.томонда.булади
   
05 jun 07:42:17
Аброр 1912
Бир пайтлар адашмасам Япония Тошкентда 1 тур колганда куз олдимизда нишонлаганди ЖЧ га чикканини...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика