Latest news

02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  16 02:45АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  11 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1

БАА – Гонконг (4:0) ўйинидан кейинги фикрлар News

БАА – Гонконг (4:0) ўйинидан кейинги фикрлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичида биз билан бир гуруҳдан жой олган БАА ҳамда Гонконг ўртасидаги учрашувда бу сафар ҳам амирлик вакиллари йирик 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Ва шу тариқа БАА муддатидан олдин мусобақа йўлланмасига эга бўлди.
Маҳди Али (БАА термаси бош мураббийи): “Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Қўл остимдаги 24 нафар футболчи саралаш ўйинларида мана шундай қувончли онларни тақдим этганидан мамнунман. Ҳаммага маълум, биз йилдан йилга ўсиб боряпмиз. Бу эса ўйинларда ўз исботини топяпти. Бугун ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди, айниқса қанотларда фаол кураш олиб бордик. Ва энг муҳими, юзага келган имкониятлардан фойдаландик”.

Ким Пан Гон (Гонконг термаси мураббийи):
“Аввало рақибимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар чиндан ҳам кучли эдилар, буни якуний ҳисоб ҳам айтиб турибди. Мағлубиятга учраган бўлсак-да, таслим бўлмаймиз ва охиригача курашамиз. Футболда ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради ва бунга тўғри муносабатда бўлиш керак. Агар охирги икки учрашувда ижобий натижага эриша олсак, гуруҳдан чиқамиз. Мақсадимиз – гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика