Latest news

16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  3 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  1 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  3 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  3 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26

Азизжон Ғаниев: "Balcom BMW Cup" мусобақасидан яхши таассуротлар қолди" News

Азизжон Ғаниев: "Balcom BMW Cup" мусобақасидан яхши таассуротлар қолди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси куни кеча Япониядан қайтиб келди. Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоамиз Хиросима шаҳрида ташкил этилган "Balcom BMW Cup" мусобақасида иштирок этиб якунда чемпион бўлди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Хиросима шаҳрида бизни ажойиб тарзда кутиб олишди. Мусобақа ташкилотчилари барча шароитни яратиб қўйишган экан. Ҳеч қандай камчилик кузатилмади. Дастлабки ўйинни Польшага қарши ўтказдик. Бу учрашувда қийинчиликка дуч келдик. Европа жамоаси жисмоний томонлама жуда кучли ҳисобланади. Пенальтилар сериясида бизнинг омадимиз келди.

Кейинги баҳс Японияга қарши ўтди. Бу баҳс биз учун ажойиб ўтди. Йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошида урилган гол эвазига японларни таслим қилдик. Ўша баҳсда ташкилотчилар мени ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топишди. Бундан тўғриси жуда хурсанд бўлдим.

Охирги ўйинда Хиросима ёшлар терма жамоаси билан ўйнадик. Бу учрашувда 3:1 ҳисобида зафар қучдик ва мусобақада чемпион бўлдик.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар штаби билан ишлаш менга ёқди. Улар футболчилар билан тезда тил топишиб кетишди. Мақсадимиз Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб қитъа чемпионатига йўлланма олиш", - дейди Азизжон Ғаниев.


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика