Latest news

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  76 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Азизбек Турғунбоев: "Фаолиятимдаги биринчи ютуқни қўлга киритдим" News

Азизбек Турғунбоев: "Фаолиятимдаги биринчи ютуқни қўлга киритдим"

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

"Бугун ажойиб тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан жуда хурсандман. Бу фаолиятимдаги биринчи ютуғим. Соврин фақат бир меники эмас, жамоадошларим ёрдамисиз ва қўллаб-қувватлаган мухлисларсиз бунга эриша олмасдим. Кейинчалик яна ўзимни кўрсатишга ва чиройли голлар уришга ҳаракат қиламан.

Бу мавсум кубокда "Андижон"га ютқазиб қўйдик. Бор эътиборимиз чемпионатга қаратилган. Олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз, худо хоҳласа чемпионликка курашадиган жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

Сафардаги мағлубиятлар? Футболда ҳамма нарса бўлади. "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятдан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолди. Шу боис Андижонда ўйинимиз қовушмади.

Мавсумни кучли учталикда якунлашга кучимиз етади.

Юлдузлик касали? Бундай нарсани ўзимга эп билмайман. Футболчи ўзини бироз эркин қўйса синиб қолиши мумкин. Шу боис бу нарсалардан узоқда бўламан.

"Навбаҳор" билан бир йиллик шартномам бор. Агар Суперлиганинг бошқа кучли клублардан таклиф бўлса? Ўйлаб кўраман", - дейди март ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи Азизбек Турғунбоев championat.asia сайтига.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика