Latest news

23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  4 23:28ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Милан"га қарши бошланғич таркибини эълон қилди  5 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  23 22:36Элит ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Айн". Роналду асосий таркибда  17 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  205 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   3 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  5 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  9 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  9

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим" News

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим"

“Фарғона водийси кубоги” мусобақасида 3-ўрин учун кечган “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Академия” (Қирғизистон) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азизбек Тўхтабоев сайтимизга интервью берди.

Бу каби мусобақаларнинг ўтказилиши давлатлар ўртасида дўстона муносабат ва хамкорлик алоқаларининг янада кучайишига олиб келади. Илгари бу каби хорижлик жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда қийинчиликларга дуч келардик. Ҳозирги кунда бу борадаги муаммолар ҳал бўлди, мана яқинда Қўқонда “Хўжанд” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдик,шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби ҳам хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиб келди. Қанча шу каби ўйинлар кўп ўтказилса, жамоаларнинг халқаро тажрибаси ортади.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг кўпчилиги бир-бирини билади, имкониятларни чамалай олади. Хориж жамоасига қарши ўйнаганда эса мутлақо янги рақибга, нотаниш жамоага дуч келади. Яна бир бор айтаман, бу каби мусобақалар футбол жамоаларига катта тажриба мактаби бўлади.

Олдимизда Ўзбекистон лига кубоги мусобақаси доирасида “Пахтакор”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Шундан келиб чиқиб кечаги ва бугунги ўйинларда танлашда қийинчиликларга дуч келдик. Асосан ёшлардан иборат футболчиларни майдонга туширдик. Бугунги рақибимиз ҳам ёш жамоа экан, кўриб турганингиздек, 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Кечаги “Нефтчи”га қарши ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўзим ҳам ёшлигимдан “Нефтчи”га мухлислик қилиб келаман. “Нефтчи”дан учраган мағлубиятимизни тасодиф демаган бўлардим, уларнинг ғалабасига нисбатан “сенцасия” ёки “тасодиф” деган сўзларни ишлатиш нотўғри бўлади. Юқорида айтганимдек, бизни олдинда “Пахтакор”га қарши ўйин кутиб турганлиги боис, бу мусобақада асосан заҳира вакиллари ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. “Нефтчи”нинг ҳозирги таркиби ҳам чакки эмас, ўйинда иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб 0:0 бўлиб турганди. Учрашув сўнгида юзага келган биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, якунда “Нефтчи”га омад кулиб боқди - дейди Азизбек Тўхтабоев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика