Latest news

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  0 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган» News

Азизбек Тўлқунбеков: «Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган»

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Азизбек Тўлқунбеков Индонезияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида

— Жуда қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Мураббийларимиз билан биргаликда рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Жамоадошларим билан яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Индонезия билан ўтган йили ҳам ўйнагансизлар. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозиргисининг фарқи нимада?

— Ҳа, улар билан олдин ўртоқлик ўйинида ўйнаганмиз. Ўша пайтда Индонезия сафида ҳам, бизнинг жамоамизда ҳам асосан янги футболчилар бўлганди. Ҳозирги Индонезия аввалгисидан кучли ва яхши шаклланган. Уларда ҳам футбол ривожланган. Бироқ биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба учун майдонга тушамиз.

— Сиз бундан аввал U-17, ҳозирга келиб U-20 Осиё кубогида иштирок этяпсиз. Бу мусобақаларнинг ўхшашлик ва фарқлари ҳақида нималар дея оласиз?

— Бу иккала мусобақа ҳам ўзига яраша футболчилар учун фойдали, айниқса ўсмирлар ва ёшлар учун. Лекин уларнинг ўртасида фарқ катта, деб ҳисоблайман. Чунки катта ёш тоифасидаги мусобақада даража барибир бошқача, ўйин темпи ва тезлик юқори бўлади. Иккала турнирда ҳам рақиблар кучли, айниқса ёшлар ўртасидаги мусобақада деярли тенг кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика