Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  118 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман" News

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" футболчиси Азизбек Амонов ўз фикрларини билдирди.

- "Сурхон"га қарши ўйин осон ўтмади. Гарчи, турнир жадвалида улар пастки қаторларда бораётган бўлса-да, уларни етакчилар каби баҳоладик. Уларга ҳам очколар керак эди. Шу боисдан ҳам ютишимиз шарт эди.

- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Микаел Секейрадан "Aзизнинг марказий ҳужумда ўйнаши сизнинг ғоянгизми ёки унинг ўзи шу нуқтада очилмоқдами?" деб савол берилди. Бунга Сиз қандай жавоб берасиз?
- Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпман. Бундай қилаётган фақатгина мен эмасман. Ҳар бир футболчи ўзининг ҳиссасини қўшмоқда ва мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Барчамиз бош мураббийга ишонамиз. Жамоанинг ўйини яхшиланаётгани сезилмоқда ва ҳар биримиз бу йўлда ўз ҳиссамизни қўшишга интиляпмиз.

- Учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам келди. Бу сизга қўшимча куч берадими?
- Тўғрисини айтсам, унинг келганини билмагандим. У бошқа ўйинга кетса керак деб ўйлагандим. "Локомотив"нинг олдида кўплаб ўйинлар бор. Ҳозир фақатгина "Локо" ҳақида ўйлаяпман. Олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган ва уни бажариш керак. Шу сабабли ўйинларимиздан барча мухлислар завқ олишини истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика