Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда
17 jul 2014 11:35
News
Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда
Хориждаги легионеримиз келгуси фаолиятини яна миллий чемпионатимизда давом эттирадиган кўринади.
2006 йили "Машъал"даги мазмунли ўйини орқали Словакиянинг "Слован" клуби эътиборига тушган футболчи 20 ёшидаёқ Европага йўл олганди. Братислава клубида Азиз йўқолиб қолмади ва у ердаги икки йиллик фаолияти мобайнида 52 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 10 бор йўл топа билди. Сўнгра Ибрагимов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва 2008 йили тақдирини Чехиянинг "Богемианс-1905" клуби билан боғлади. Бу клубда ҳамюртимиз уч йил ўйнади ва жами 45та ўйинда иштирок этди. Ўз ҳисобига эса 1та гол ёздириб қўйди.
Кейинчалик футболчи ўзини Хитой супер лигасида ҳам синаб кўришга қарор қилиб, "Циндао Жонун" вариантини танлади.
Охирги йилларда эса Азиз Ибрагимов Чехиянинг "Богемианс" клубида ўйнаб келаётганди.
Маълумотларга кўра футболчи эндиликда фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилган. 27 ёшли ўйинчи "Андижон" клуби билан музокара ўтказган. Унга кўра, Ибрагимов эртага Тошкентга учиб келади. Шанба куни эса "Андижон" қароргоҳига ташриф буюриб, клуб билан яқиндан танишади ва машғулотларга қўшилади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments