Latest news

14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  8 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  1 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  28 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9

Азиз Ибрагимов Карл Поборскининг клубига ўтди News

Азиз Ибрагимов Карл Поборскининг клубига ўтди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ўз клубини ўзгартирди.
 Футболчи “Баник Мост”ни тарк этиб “Динамо Ческе Будейовице” клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

Ушбу клуб ўтган мавсумда Чехия олий дивизионида иштирок этди ва биринчи дивизионга тушиб кетди. Июль ойи охирида бошланадиган мавсумда клуб ўз олдига шу йилни ўзидаёқ элитага қайтмоқчи. Бу ҳақда Азизнинг ўзи сайтимиз вакилига айтиб ўтди.

“Динамо Ческе Будейовице” клуби 1905 йилда ташкил топган бўлиб айни пайтда клубнинг хўжайини Карл Поборски ҳисобланади. Павел Швантнер эса шу йилнинг февраль ойидан буён бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Азиз Ибрагимовнинг янги клуби мавсумнинг 1-турини 28 июль куни ўз уйида "Спартак Сезимово Усти"га қарши ўтказади.  

Азиз Ибрагимов
Туғилган йили ва санаси - 1986 йил  21 июль
Амплуаси - ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари
2004-2005 Трактор (Тошкент) 16 (2)
2005-Шўртан (Ғузор) 15 (6)
2006-Машъал (Муборак)  10 (2)
2006-2008 Слован (Словакия) 52 (10)
2008-2011 Богемианс 1905 (Чехия) 45 (1)
2011-2012 Циндао Жонун (Хитой)  39 (4)
2013 июлга қадар- Баник Мост (Чехия)
2013 июлидан бошлаб - Динамо Ческе Будейовице (Чехия)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика