Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Азиз Ибрагимов "Динамо", "Бухоро" ва МТЖ ҳақида News

Азиз Ибрагимов "Динамо", "Бухоро" ва МТЖ ҳақида

Спорт канали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатувида меҳмон бўлган "Бухоро" клуби футболчиси Азиз Ибрагимов биринчи даврада дуч келган баъзи муаммолар ва терма жамоа ҳақида фикр билдирди.


"Динамо"даги фаолиятимга келадиган бўлсак, Самарқанд жуда чиройли ва яхши шаҳар. "Динамо"нинг стадионидаги майдон чими яхши ҳолатда. Лекин "Динамо" раҳбариятида баъзи ўзгаришлар қилиниши керак деб ўйлайман. Мен "Динамо"даги фаолиятимдан қониқмадим. Клуб истиқомат қилган қароргоҳ жуда ёмон аҳволда эди. Ювиниш хонасида биттагина душ ишларди. Кир ювиш хонаси ҳам жуда ачинарли ҳолатда эди. Футболчилар ўз кирларини ўзлари ювишарди, бунинг учун эса анча узоқ навбат кутардик. Барча хоналарда ҳам кондиционерлар ишламасди. Умумий қилиб айтганда, клуб қароргоҳи ёмон аҳволда қолганди. Футболчилар раҳбарият қилиши лозим бўлган ишларни ўзлари бажаришарди. Ҳамма ўз ишини қилиши керак деб ўйлайман. "Динамо"да клуб раҳбарияти ўзгаришларга муҳтож. "Бухоро"да эса аксинча. Бухорода футболчиларга керакли бўлган барча шароитлар яратиб берилган. Ётоқхонада ҳам шароитлар яхши, симсиз интернетгача биз футболчиларга муҳайё этилган. Футболда майда нарсалар бўлмайди. Барча клублар аввало ҳақиқий профессионал бўлиши лозим деб ўйлайман", - дея ўз фикрларини билдирди Азиз Ибрагимов.

"Терма жамоамиз Самвел Бабаян қўли остида ҳар тарафлама яхши тарафга ўзгарди. Тактик жиҳатдан ҳам, бошқа ташкилий ишларда ҳам терма жамоамиз кучайди. Самвел Бабаян кучли мутахассис эканлигини исботлади. Бешта ўйин ва бешта ғалаба сўзларим исботи бўла олади", - дейди Азиз Ибрагимов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика