Latest news

15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  0 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  4 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  14 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2

Азиз Ибрагимов "Андижон"да News

Азиз Ибрагимов "Андижон"да

Кеча кечки машғулот жараёни мухлислар учун ўзгача ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Андижонга тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимовни келишини хабар қилиб ўтгандик.
Кутилганидек кечги машғулотлар жараёнида Азиз Ибрагимов “Соғлом авлод” стадионига кириб келди. Бундан хурсанд бўлган бўлган мухлислар футболчини зўр олқишлар билан кутиб олишди. Чунки кўплаб ишқибозлар Ибрагимов “Андижон” таклифини қабул қилишини ўйламаганди. Уни бундай тарзда кутиб олишидан футболчининг ўзи ҳам мамнун бўлди.

Ибрагимов машғулотлар жараёнини кузатди ва ундан сўнг жамоа устози Сергей Шевченко билан суҳбатлашди. “Андижон”га келиши ҳақида Ибрагимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Охирги жамоам “Богемианс” билан шартномам ниҳоясига етаётганди. Бу орада мени Улуғбек Мирзаев “Андижон”га таклиф қилди. Бу йил “Андижон”ни 50 йиллик юбилейи бўлишини ва жамоа олдига олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилганини айтди. Қолаверса, жамоадаги вазиятни тушунтириб, янги мураббий ва ўйинчилар келганини айтди. Шу инсон туфайли “Андижон”га келдим. Худо хоҳласа, “Андижон”ни кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолишига қўлимдан келганча ёрдам бераман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика