Latest news

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Азиз Ғаниев олимпия терма жамоаси билан Дубайдаги мусобақада иштирок этади News

Азиз Ғаниев олимпия терма жамоаси билан Дубайдаги мусобақада иштирок этади

Хабарингиз бор, айни пайтда ҳам миллий, ҳам олимпия терма жамоалари Тошкентда йиғин олиб боришмоқда.

Бир неча кун давомида миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этган "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бугундан олимпия терма жамоаси ихтиёрига қўшилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнирда иштирок этади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, Ироқ ва Иордания U-23 терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Любинко Друлович Ғаниевни Дубайдаги мусобақага олиб кетишни истагани учун футболчи ОТЖ машғулотларига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Ушбу мусобақа орқали Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имконияти мавжуд.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика