Азиз Алижонов "Нефтчи"га қайтди
13 jul 2022 22:50
News
Азиз Алижонов "Нефтчи"га қайтди
Биринчи давра мобайнида "Бунёдкор" асосий жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берганди: Шуҳрат Мақсудов истеъфога чиқарилгач, жамоанинг ёшлар таркиби билан ишлаётган Виктор Карпенко асосий жамоани қабул қилиб олганди. Давралар оралиғида эса "Бунёдкор" U-21 жамоаси бош мураббийи ҳам ўзгарди: Абдуҳамид Қодиров ўрнига Иван Бошкович.
Балки ёшлар жамоасининг мураббийлар штаби ўзгаргани сабабли дастлабки даврада Абдуҳамид Қодировга ёрдам берган Азиз Алижонов ҳам жамоадан кетгандир. Иккинчи даврадан у "Нефтчи" U-21 жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди.
Айни дамда "Нефтчи" ёшлар жамоасида ишлар яхши эмас: 13 ўйинда атиги 2 ғалаба қайд этган жамоа 5 марта дуранг ўйнаб, 6 марта мағлуб бўлди. Айни дамда "Нефтчи" U-21 чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Comments