Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Азим Аҳмедов: "Трибунадан мен томон янграётган турли сўзлар ўйин пайти руҳан таъсир қилади" News

Азим Аҳмедов: "Трибунадан мен томон янграётган турли сўзлар ўйин пайти руҳан таъсир қилади"

"Пахтакор"нинг "Металлург"га қарши ўйинида энг яхши футболчи деб топилган Азим Аҳмедов кеча учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин қийин ўтди. Учрашувга кўрилган яхши тайёргарлик самараси ўлароқ ғалаба қозондик. Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси иш берди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг далдасисиз ғалаба қозониш қийин иш. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Азим, трибунадан айрим мухлисларнинг сизнинг манзилингизга бўладиган турлича сўзлари эшитилиб туради. Бу сизга ўйин давомида қанчалик таъсир қилади?
- Бу албатта футболчига руҳан таъсир қилади. Бутун ўйин давомида ўша менга бақираётган мухлисларни сўзлари учрашувга бўлган консентрацияни ушлашда ҳалақит беради. Истайсизми-йўқми, ҳаёлингиз ўша томонга кетиб қолаверади. Бунинг натижасида эса асаб бузилади ва оддий вазиятларда тўпни йўқотиб қўйиш каби техник хатолар вужудга келади. Ҳар бир футболчи учун бу ёқимсиз ҳолат. Аммо қўлдан келганча яхши ўйнашга ва ўйин давомида буларга эътибор бермасликка ҳаракат қиляпман.

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика