Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Азар: "Ҳали ҳамон "Реал"да ўйнаш менинг орзум" News

Азар: "Ҳали ҳамон "Реал"да ўйнаш менинг орзум"

"Реал" футболчиси Эден Азар келаси мавсумда ўзини кўрсатишни истаётганини айтди.

"Ўшанда ҳамма менинг фикримни тўғри тушунди, деб ўйлайман. Карим Бензема менга микрофонни берганида нима дейишни билмай қолдим. Бу гаплар миямда тезда пайдо бўлди.

"Реал"га ўтишим - фаолиятимнинг энг юқори чўққисида амалга ошганди. Дунёнинг энг яхши клубига яхши ҳолатда етиб келгандим. Аммо барчаси ўйлагандек бўлмади. Жахлим чиқди ва кайфиятим тушиб кетди. Шахсий ҳаётимда ҳам кўплаб ёмон ҳолатлар бўлди. Бироқ барчаси ҳам дахшатли даражада эмасди.

Ажойиб инсонлар билан кўришдим, топ-футболчилар билан бир жамоадаман. Шартномам яна икки мавсум давом этади. Шу сабабли келаси мавсумда ҳеч бўлмаса нормал даражада ўйин кўрсатишим керак. Ёзда ўзимнинг юқори жисмоний ҳолатимга қайтиб олишга ҳаракат қиламан. Мени олдинда мўъжизакор йиллар кутиб турганига ишонаман. Шунчаки ўзимга ишонишим ва танамни ўзимга бўйсундиришим керак.

Мураббий ҳам шартномам яна 2 йил амал қилишини билади. Дастлабки 3 йил ёмон ўтди. Бироқ барчага ҳали қандай футболчилигимни кўрсатишим керак. "Реал"да ўйнаш ҳали ҳамон менинг орзум. Оилам бу ерда бахтли, энди мухлисларни ҳам хурсанд қилишим керак", - деди ярим ҳимоячи.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика