Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади” News

Азамат Аширматов: “Андижондаги ҳакамлик бизни қониқтирмади”

Кеча Андижон шаҳрида футбол бўйича фахрийлар ўртасида “Андижон” – “Қўқон” ўйини бўлиб ўтди. Олдин хабар берганимиздек, мазкур ўйин поёнига етмасдан туриб, тугаган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Қўқон” фахрийлар жамоасининг ўйновчи мураббийи Азамат Аширматов билан суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтганда, Андижондаги баҳсда ҳакамликдан қониқмадик – дейди Аширматов. Шу боис ўйин тугамасидан туриб, майдондан чиқиб кетдик. Учрашувни Акмалжон (Акмал Раҳимов назарда тутиляпти - муаллиф) бошқариб борди. Қанотларда унга ким кўмаклашганини очиғи билмайман. Танимадим. Бизни ўйин давомида кўпроқ айнан ушбу қанот ҳакамлари ажабтовур қарорлари билан ажаблантирди. Тўғри, бош ҳакам ҳам хатоларга йўл қўйди. Ҳаммасидан кўра, лайнсменлардан жабр чекдик.

- Ҳакамларни ўйинга ким тайинлайди?

- ЎФФ. Лекин водийдаги ўйинларга андижонлик Алижон Маражабовни назоратчи этиб тайинланган. Ўйинларни қайси ҳакам бошқариб боришини айнан шу киши ҳал қилади. Ваҳоланки Маражабов “Андижон” фахрийлар жамоасида ҳам ишлайди. Илгари бундай ўйинларни биринчи лига ёки олий лига ўйинини бошқариш учун Тошкентдан келган ҳакамлар бошқариб, сўнгра уйига кетишарди. Бу йил эса маҳаллий ҳакамлар бошқариши тўғрисида регламентда ёзилган. Шу боис Қўқон ва Андижондаги ўйинларни маҳаллий ҳакамлар бошқарди.

- Ўйин қандай ўтди ўзи?

- Тан олиш керак, Андижон шу куни устунлик қилди, ўйин бўйича. Лекин ҳакамлар кўмаги билан. Мисол учун иккинчи бўлимнинг тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб бердим деди. Ваҳоланки ўйин 5 дақиқадан ҳам ўтиб кетганди. Аслида фахрийлар ўртасидаги ўйинларнинг ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлади. Лекин биласизми шу куни иккинчи таймда 35 дақиқадан ҳам кўп ўйнадик. Андижонликлар тўртинчи голни урмагунига қадар ўйин давом этди. Бунга чидаб тура олмадик. Футболчиларимиз ҳакамлар бригадасига эътироз билдира бошлади ва шу тариқа майдонни тарк этишга қарор қилдик. Бор гап шу.

- Ушбу жуфтлик ғолиби, Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичида иштирок этади. Пойтахтга энди қайси жамоа боради?

- Энди бу масала пайшанба куни ЎФФда ҳал этилади дейишди. Учрашув видео тасмаси бор. Мутахассислар айнан ўша дискни кўриб чиқиб, кейин бир хулосага келади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика