Latest news

15:18Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  0 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  5 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   14 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8

Азамат Алланиёзов: "Яқин кунларда "Арал"нинг таркиби янада тўлиқ кўринишга келади" News

Азамат Алланиёзов: "Яқин кунларда "Арал"нинг таркиби янада тўлиқ кўринишга келади"

2022 йил Биринчи лигада иккинчи ўринни олган “Арал” жамоаси лицензиялаш талабларига кўра 2023 йилда Про лигада қатнашди ва ўз ўрнини сақлаб қолди.

Жамоада бош директор сифатида Азамат Алланиёзов фаолият олиб бораётган Азамат Алланиёзов "Арал"нинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида "Про лига шарҳи" кўрсатувида айтиб ўтди. 

"Арал" жамоаси 6 февраль санасидан Тошкентда йиғилганмиз. Олдиндан режалаштирилган 7та назорат учрашувини навбати билан ўтказяпмиз. Кайфиятларимиз аъло даражада. Керакли позицияларимизга футболчиларни жалб қилиш жараёни давом этмоқда. Яқин кунларда таркибимиз тўлиқ шаклланади, деб ўйлайман. 

Про лиганинг янги мавсумида 8та жамоа бўлиши бир томондан яхши. Айниқса Суперлигани мақсад қилган жамоалар ўртасида яхши кураш кетади. 4 даврали формат қизиқ бўлади. Биз ҳам Суперлигага йўлланма олишга ҳаракат қиламиз. 

Жамоамизни тарк этган футболчиларни ўзимизнинг "Жайхун" жамоасига бердик. Уларнинг ўрнига Аъзам Алиев каби тажрибали футболчиларни таклиф қилганмиз. Кўрикдаги бошқа футболчилар ҳам мураббийда яхши таассурот қолдирса, улар билан шартнома имзолаймиз",- дейди Азамат Алланиёзов. 



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика