Latest news

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  0 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  4 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  37 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Азамат Алланиязов: “Дебют мавсумдан кўнглим тўлди” News

Азамат Алланиязов: “Дебют мавсумдан кўнглим тўлди”

Бу йили “Насаф” таркибида олий лигада дебют мавсумини ўтказган қорақалпоғистонлик ҳужумчи Азамат Алланиязов ўз ҳиобига 11 та голни расмийлаштиришга эришди.
Бу борада у клубда Артур Геворкяндан кейин (18 та гол) иккинчи тўпурарга айланди. Олий лига тўпурарлари баҳсида эса 6-поғонадан жой олди. Бу албатта олий лигада илк маротаба тўп тепаётган футболчи учун катта натижа ҳисобланади. Бундан ташқари, championat.asia сайти маълумотига кўра, Азамат олий лигада кетма-кет 5 та учрашувда ("Сўғдиёна", "Динамо", "Қизилқум", "Гулистон"га (икки марта) гол уришга эришган ягона футболчи сифатида эътироф этилди.

Айни пайтда уз уйида, оиласи даврасида ҳордиқ чиқараётган футболчи клуб матбуот хизматига мавсум ҳақидаги фикрлари билан  ўртоқлашди.

-Ҳақиқатан ҳам 2013 йил фаолиятимдаги энг эсда қоларлиси бўлди, дея айта оламан, -дейди 24 ёшли ҳужумчи. – Олий лигада илк мавсум кутганимданда муваффақиятли чиқди. Албатта, мавсум олдидан 11 та гол уришимга ишонмагандим. Бунинг устига жамоамизда ҳужум чизиғида Шомуродов, Абдуллаев сингари тажрибали ҳужумчилар бор эди. Шунга қарамай мураббийлар менга ишонч билдиришди ва ўйлашимча уларнинг ишончини оқлай олдим. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

-Мавсумдаги энг эсда қоларли ўйин қайси бўлди, сиз учун?
-Бухорода. Мезбонларга қарши кечган ўйин. Ўша ўйинда ғалабага эришсак, бронза сари дадил қадам ташлардик. Шу боис ўйиннинг аҳамияти юқори эди. Ўйиндан биринчи голни уриб, ҳисобни очдим. Ундан уёғига яна бешта гол уриб, йирик ғалабага эришдик. Мавсумдаги энг эсда қоларлиси деб ўша учрашувни айтган бўлардим.

-Кейинги йилга режалар қандай?
- 2013 йилги мавсуда деярли барча ўйинларда майдонга тушдим, голлар урдим. Бу эса  ўз кучимга бўлган ишончимни орттирди... Айни пайтда уйда, оилам бағрида ҳордиқ олаяпман. “Насаф” билан шартномам кейинги йили ҳам амал қилади. Шу боис жамоамиз халқаро майдонда иштирок этса, бу мусобақаларда ҳам жамоамга фойдам тегишини, мухлисларни хурсанд этишни ҳохлайман. Келгуси йили жамоамни ҳам, шахсий кўрсаткичларимни ҳам янада яхшилаш учун ҳаракат қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика